Ўлчанаётган катталикнинг сонли қийматини топишнинг бир неча хил турлари (йўллари) мавжуддир. Қуйида шу йўллар билан танишиб чиқамиз


Download 1.35 Mb.
bet1/4
Sana13.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1351550
  1   2   3   4
Bog'liq
УУАУА маьруза 3


3-Мавзу. Ўлчаш усуллари ва техник воситалари. Электр катталиклари ва уларни ўлчаш.
Ўлчанаётган катталикнинг сонли қийматини топишнинг бир
неча хил турлари (йўллари) мавжуддир. Қуйида шу йўллар билан
танишиб чиқамиз.
Бевосита ўлчаш - Ўлчанаётган катталикнинг қийматини
тажриба маълумотларидан бевосита топиш. Масалан, оддий
симобли термометрда ёки линейка ёрдамида ўлчаш.
Бунда: у - муайян бирликда ифодаланётган ўлчанаётган
катталикнинг қиймати;
с - шкаланинг бўлим қиймати;
х - шкаладан олинган қайднома.
Билвосита ўлчаш - бевосита ўлчанган катталиклар билан
ўлчанаётган катталик орасида бўлган маълум боғланиш асосида
каталикнинг қийматини топиш. Масалан, тезликни ўлчаш.
у = f (х1 х2 ...хn).
Мажмуий ўлчаш - бир неча номдош катталикларнинг
бирикмасини бир вақтта бевосита ўлчашдан келиб чиққан
тенгламалар тизимини ечиб, изланаётган қийматларни топиш.
Масалан, ҳар хил тарози тошларининг массасини солиштириб, бир
тошнинг маълум массасидан бошқасининг массасини топиш учун
ўтказиладиган ўлчашлар, ҳароратни қаршилик термометри орқали
ўлчаш.
Биргаликдаги ўлчаш - турли номли икки ва ундан ортиқ
катталиклар орасидаги муносабатни топиш учун бир вақтда
ўтказиладиган ўлчашлар. Мисол, резисторнинг 20 0С даги электр
қаршилиги қийматини турли температураларда ўлчаб топиш.
Ўлчаш хатоликлари турли сабабларга кўра турлича кўринишда намоён бўлиши мумкин. Бу сабаблар қаторига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
– ўлчаш воситасидан фойдаланишда уни созлашдан ёки созлаш
даражасини силжишидан келиб чиқувчи сабаблар;
– ўлчаш объектини ўлчаш жойига (позициясига) ўрнатишдан
келиб чиқувчи сабаблар;

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling