Ўлчанаётган катталикнинг сонли қийматини топишнинг бир неча хил турлари (йўллари) мавжуддир. Қуйида шу йўллар билан танишиб чиқамиз


Динамик хатоликлар - ўлчанаётган катталикнинг вақт


Download 1.35 Mb.
bet3/4
Sana13.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1351550
1   2   3   4
Bog'liq
УУАУА маьруза 3

Динамик хатоликлар - ўлчанаётган катталикнинг вақт
мобайнида ўзгаришига боғлиқ бўлган хатоликлар саналади.
Динамик хатоликларнинг вужудга келиши ўлчаш
воситаларининг ўлчаш занжиридаги таркибий элементларнинг
инерцияси туфайли деб изоҳланади. Бунда ўлчаш занжиридаги
ўзгаришлар оний тарзда эмас, балки муайян вақт давомида
амалга оширилиши асосий сабаб бўлади.
III. Келиб чиқиши сабаби (шароитига) қараб
Нормал (градуировка) шароитда ишлатиладиган асбобларда
ҳосил бўладиган хатолик асосий хатолик дейилади. Нормал шароит деганда температура 20 С 5 С ҳаво намлиги 65 %
15 %, атмосфера босими (750 ) мм.сим.уст., таъминлаш кучланиши
номиналидан 2 % ўзгариши мумкин ва бошқалар.
Агар асбоб шу шароитдан фарқли бўлган ташқи шароитда
ишлатилса, ҳосил бўладиган хатолик қўшимча хатолик дейилади.
Мунтазам хатолик деб умумий хатоликнинг такрорий
ўлчашлар мобайнида муайян қонуният асосида ҳосил бўладиган,сақланадиган ёки ўзгарадиган ташкил этувчисига айтилади.
Умумий хатоликни қуйидагича тасвирлашимиз мумкин:
Мунтазам хатоликларнинг келиб чиқиш сабаблари турли
туман бўлиб, таҳлил ва текширув асосида уларни аниқлаш ва
қисман ёки буткул бартараф этиш мумкин бўлади. Мунтазам
хатоликларнинг асосий гуруҳлари қуйидагилар ҳисобланади:
Ўлчаш усулининг назарий жиҳатдан аниқ асосланмаганлиги
натижасида услубий хатолик келиб чиқади.
Ўлчаш воситаларининг конструктив камчиликлари туфайли
келиб чиқадиган хатолик асбобий хатолик деб аталади. Масалан:
асбоб шкаласининг нотўғри градуировкаланиши (даражаланиши),
қўзғалувчан қисмнинг нотўғри маҳкамланиши ва ҳоказолар.
Субъектив хатолик - кузатувчининг айби билан келиб
чиқадиган хатоликдир.
Катта ва ўртача қийматли қаршиликларни ўлчаш учун бевосита ўлчаш асбоби – омметрлар қўлланилади, уларнинг шкалалари қаршиликнинг ўлчам бирлиги Омда белгиланган бўлади.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling