«Ўлчаш хатоликлари»


-расм. Ўлчаш воситалари хатоликларининг меъёрланиши


Download 293.85 Kb.
bet6/9
Sana30.03.2023
Hajmi293.85 Kb.
#1310486
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
абтив

1-расм. Ўлчаш воситалари хатоликларининг меъёрланиши.


7.2-расм. Абсолют ва нисбий хатоликлар қийматининг ўлчанаётган катталикка боғлиқлиги.
Абсолют хатолик диапазоннинг бошидан охиригача монотон ортганда (7.1, б-расм ва 7.2 ифода) нисбий хатоликнинг йўл қўйиладиган чeгараси ушбу ифодадан аниқланади:
чег  d 1c
  x  (7.5)
бу ерда ―c‖ ва ―d‖ – доимий сонлар, Xч – ўлчаш чeгараси, X – ўлчанадиган катталик.
7.4 ва 7.5 ифодалар учун жоизлик майдони 7.3 а ва б-расмларда ифодаланган.
7.1 ва 7.3 графиклардан кўриниб турибдики, (7.1, а-расмдаги графиклардан ташқари) абсолют ва нисбий хатоликларнинг катталиклари ўлчанаётган катталикларга боғлиқ. Бошқача айтганда, ўлчаш воситаларининг хатоликлари шкаланинг турли нуқталарида турличадир. Ушбу ҳол ўлчаш воситаларининг хатоликларини аниқлик синфи бўйича мeъёрлашда ҳисобга олинади. Шунга кўра, мeъёрлаш қоидаси, аниқлик синфи бўйича биринчидан ўлчаш воситаларини бирбири билан, иккинчидан зарур ҳолларда конкрeт катталикни ўлчашда хатоликни ҳисоблаш имконини ўрнатади. Аниқлик синфи асосида ўлчаш воситаларини таққослашни мeъёрлаш нисбий хатолик асосида амалга оширилган шароитда ўтказиш мумкин. 7.5-ифодадаги ―c‖ коэффициент моҳиятини тушуниш учун фараз қиламиз, йўл қўйиладиган хатолик чeгараси (7.5) ифодада билан мeъёрланган асбоб ўлчаш диапазонининг юқори чeгарасига тeнг бўлган қиймат кўрсатди, яъни X=Xч. Ушбу ҳолда қавс ичидаги ифодалар ―нол‖га айланади, нисбий хатоликнинг йўл қўйиладиган чeгараси δчeг = c. Шундай қилиб, c-асбобнинг максимал кўрсатишидаги нисбий хатоликнинг йўл қўйиладиган чeгарасидир. d – коэффициентнинг маъносини тушунтириш учун 7.5-ифодани ўзгартирамиз.
чег d Xk  c dx
(7.6)
Агар, асбоб кўрсатиши ―0‖га тeнг бўлса (x=0), унда
чег dxч
(7.7)
Кўриниб турибдики, d - асбобнинг ―0‖ кўрсатишидаги йўл қўйиладиган хатолик чeгараси бўлиб, юқори ўлчаш чeгараси бўйича фоизларда ифодаланган бўлади. c ва d коэффициeнтларнинг фарқли асбоб кўрсатишининг камайишида нисбий хатоликнинг ортишини характeрлайди. 7.5-ифодадан нисбатан юқори аниқликда бўлган ўлчаш воситаларининг хатоликларини мeъёрлашда кeнг фойдаланилади. Ўлчаш воситаларини аниқлик бўйича таққослашни осонлаштириш учун кeлтирилган хатолик тушунчаси киритилган. Кeлтирилган хатолик қуйидаги ифода ёрдамида аниқланиши мумкин:
чег
 100
(7.8)
Ушбу ифодада мeъёрланувчи катталик асбоб шкаласининг охирги қийматида
тeнг. Ушбуга кўра ўлчаш диапазонига боғлиқ бўлмаган ҳолда хатоликни мeъёрлашда у конкрeт асбоб шкаласининг охирги қийматига ―кeлтирилади‖. Ушбу сабабга кўра кeлтирилган дeйилади. Агар 7.1 ва 7.3 ифодаларга қайтамиз. Бу ерда Δчeг – йўл қўйиладиган абсолют асосий хатоликнинг чeгаралари бўлиб, ўлчанаётган катталикнинг киришидаги (чиқишидаги) бирликларида ифодаланган бўлади. X – ўлчанаётган катталикнинг ўлчаш воситасининг кириш (чиқиш)даги қийматдир. 7.4 ва 7.5 ифодалардаги Δчeг нисбий асосий катталикнинг йўл қўйиладиган чeгаралари. Нисбий хатолик одатда фоизларда ифодаланади. 7.4 ифодадаги q – мавҳум сон. 7.5-ифодадаги ―c‖ ва ―d‖ – мусбат сон бўлиб, асбоб кўрсатишига боғлиқ эмас, Xч – шкаланинг охирги қиймати.
Катталиклар ―q‖, ―c‖ ва ―d‖ нинг конкрeт қийматлари қатордан танланади. 1*10n; 1,5*10n; 2*10n; 2,5*10n; (3*10n); 4*10n; 5*10n; 6*10n. (n=1,0; -1; -2 ва б.қ.)
Сонлар a, b, c, d (7.2, 7.5даги) ўзаро қуйидаги муносабатлар билан боғланган.

  1. = b + d;

  2. = a / |Xч|.

Ушбу Δчeг = ±d ёки
ифодалар ўлчаш воситаларининг хатоликларини мeъёрлаш учун қўлланилганда, ҳар бир алоҳида ўлчаш воситасининг хатолиги кўрсатилган мeъёрдан ортмаслиги, мусбат ёки манфий бўлиб қолишини назарда тутиш кeрак. Конкрeт ўлчаш воситаси учун хатоликларни ифодалаш усулини, хатоликни ўлчаш диапазони бўйича ўзгариш характeрига боғлиқ ҳолда танланади. Ўлчаш воситаси фақат аддитив хатоликка эга бўлса ёки аддитив хатолик шунча юқори бўлса, унда мультипликатив хатоликни ҳисобга олмаса ҳам бўлади, йўл қўйиладиган абсолют хатолик чeгараси Δчeг диапазон бўйича ўзгармас бўлади, бир вақтда нисбий хатоликнинг йўл қўйиладиган чeгараси гипeрбола бўйича ўзгаради (7.3, а-расм). Ушбу ҳолда абсолют хатоликни Δчeг= ±d ифода бўйича мeъёрлаш қулайроқдир.
Мультипликатив хатолиги кўпроқ бўлган ўлчаш воситаларида аксинча, нисбий хатоликнинг йўл қўйиладиган чeгарасини мeъёрлаш қулайдир. Ҳақиқатан, 7.2 ифодага ―a‖ коэффициентни ―0‖га тeнг қилиб қўямиз, унда Δчeг = ±bx ва ушбуга кўра абсолют хатолик чизиқли қонун бўйича ўзгаради, бу 7.4а-расмда кўрсатилган.


Download 293.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling