Ўлчаш усуллари ва воситалари


Download 0.52 Mb.
bet1/5
Sana12.10.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1699598
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-ma\'ruza

Фан: Ўлчаш усуллари ва воситалари

Ўқитучи:

Шадиев Сухроб Садиллоевич

Маъруза №1. Электр ўлчаш воситалари туғрисида умумий маълумотлар.

Режа

1. Ўлчаш асбобларининг классификацияси

2. Ўлчаш ўзгарткичи

3. Оралиқ ўзгарткичи

4. Бурчакли ёки чизиқли силжиши

5. Ўлчаш ахборот сигнали

6. Сезгир элементи

Ўлчаш асбобларининг классификацияси

  • Таркибида электрон (электровакуум, ион ва ярим ўтказгичли) қисмлар бўлмаган ўлчаш асбоблари электромеханик асбоблар, таркибида электрон қисмлари бўлган ўлчаш асбоблари эса электрон ўлчаш асбоблари деб аталади.
  • Кўрсатувчи ўлчаш асбоблар ўлчаш натижасини қайд этади. Бевосита баҳолайдиган асбобларда ўлчанаётган катталик бошқа катталикка бир йўналишда ўзгартирилади. Компенсацион асбобларда ўлчанаётган катталик қиймати унинг ўлчови билан таққосланади.

Ўлчаш асбоблари асосий қисми, қайд этиш шакли, ўзгартириш шакли ва вазифасига кўра классификацияланади (1.1- расм).

Бу асбобларда ўлчаш занжири бутунлай тескари боғланиш занжири таъсирида бўлади. Аралаш ўзгартириш усулига асосланган асбобларнинг ўлчаш занжирининг бир қисми тескари боғланиш занжири таъсирида бўлади.

  • Бу асбобларда ўлчаш занжири бутунлай тескари боғланиш занжири таъсирида бўлади. Аралаш ўзгартириш усулига асосланган асбобларнинг ўлчаш занжирининг бир қисми тескари боғланиш занжири таъсирида бўлади.
  • Вазифасига кўра ўлчаш асбоблари электрик (ток, кучланиш, қувват, частота ва бошқалар) ва ноелектрик (механик, гидравлик, иссиқлик, оптик ва бошқалар) катталикларни ўлчовчи асбобларга бўлинади.

Сигнал ўзгарткичлар ва масофага узатиш тизимлари

  • Ҳар қандай ўлчаш қурилмасида ўлчаш ахборотини ўзгар­тиш зарурлиги назарда тутилади. Шу ишни бажарадиган элементлар ўлчаш ўзгарткичлари дейилади. Қиришига ўлчанаётган физик катталик келадиган ўзгарткич бирламчи ва ўлчаш сигналларини ўзгартишни амалга оширадиганлари оралиқ ўзгарткич деб юритилади.
  • Технологик параметрларни ўлчаш учун қурилган кўпгина замонавий қурилмалар бирламчи ўзгарткич, иккиламчи асбоб ва уларни уловчи алоқа линияларидан ташқил бўлган системалардан иборат.
  • Бирламчи ўзгарткич ўлчаш жойига яқин ўрнатилади. У назорат қилинаётган муҳитга бевосита тегиб туради ва ўлча­наётган катталикни бошқа физик табиатга эга бўлган (элек­трик, пневматик, камроқ – гидравлик) алоқа симлари бўйича бошқариш шчитига ўрнатилган иккиламчи асбобга узатиш учун қулай бўлган сигналга ўзгартишга мўлжалланган.
  • Умумий кўринишда бирламчи ўзгарткич сезгир элементдан ва узатувчи ўлчаш ўзгарткичидан иборат бўлади. Сезгир эле­мент ўлчанаётган параметрни қабул қилади ва уни бошқа фи­зик табиатли сигналга ўзгартади. Агар бу сигнал масофага узатишга қулай бўлса, унда у алоқа линияси бўйича иккилам­чи асбобга узатилади ва у билан ўлчанади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling