Ўлчаш усуллари ва воситалари
Download 0.52 Mb.
|
1-ma\'ruza
Агар сезгир элемент ўлчанаётган катталикни масофага узатиш мумкин бўлмайдиган физик катталикка, масалан, силжиш ёки кучга ўзгартса, унда оралиқ ўзгарткични қўллаш зарурати тугилади. Бу ўзгарткич катталикни (силжиш ёки кучни) электр ёки пневматик сигналга ўзгартади, кейин бу сигнал алоқа линияси бўйича иккиламчи асбобга узатилади. Мисол сифатида 1.2-расмда босим ўлчаш комплектининг схемаси келтирилган. Р босим ўзгарганда мембрана 1 (сезгир элемент) эгилади, бунда унинг марказининг силжиши X статик характеристика X = f(P) га мос равишда босим билан бир қийматли боғланган бўлади.
Агар бундай асбоб фақат кўрсатувчигина бўлса эди, унда босимни аниқлаш учун стрелкани мембрана маркази билан кинематик алоқа ёрдамида ўлаш етарли бўларди. Босимни масофадан ўлчашда механик катталикни – X силжишни, уни алоқа линияси 4 бўйича иккиламчи асбоб 5 га узатиш учун, пропорционал электр сигналга ўзгартиш зарурати туғилади. Бу ўзгартишни бирламчи асбоб 3 нинг оралиқ ўзгарткичи 2 ёрдамида бажарилади.Агар бундай асбоб фақат кўрсатувчигина бўлса эди, унда босимни аниқлаш учун стрелкани мембрана маркази билан кинематик алоқа ёрдамида ўлаш етарли бўларди. Босимни масофадан ўлчашда механик катталикни – X силжишни, уни алоқа линияси 4 бўйича иккиламчи асбоб 5 га узатиш учун, пропорционал электр сигналга ўзгартиш зарурати туғилади. Бу ўзгартишни бирламчи асбоб 3 нинг оралиқ ўзгарткичи 2 ёрдамида бажарилади.Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling