Ўлчаш усуллари ва воситалари


-расм. Босимни ўлчаш учун ўлчаш комплекти схемаси


Download 0.52 Mb.
bet3/5
Sana12.10.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1699598
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-ma\'ruza

1.2. -расм. Босимни ўлчаш учун ўлчаш комплекти схемаси.
  • Чизиқли силжишни унификацияланган чиқиш сигналига ўзгартиш учун дифференциал-трансформаторли ва магнит компенсацияли ўзгарткичлар кенг қўллана бошланди. Бурчак силжишларни ўзгартиш учун ферродинамик ва частотали, кучларни ўзгартиш учун кучли компенсацияли (электр ва пневма­тик) ўзгарткичлар қулай. Ўзгарткич тури ўзгартирилаётган сигналнинг кўриниши ва алоқа линияси бўйича узатиладиган сигналнинг берилган кўринишига боғлик (ток, кучланиш, бо­сим ва х.).
  • ДАС (Давлат асбоблар системаси) тизимида ўзаро алмашинувчан пневматик ва электр ўзгарткичларнинг блок типидаги унификацияланган қатори ишлаб чиқилган. Шундай турдаги ўзгарткичлар катта сондаги турли ўлчанаётган параметрларни нисбатан соддалик ва етар­ли аниқлик билан битта чиқариш катталигига – кучга ўзгар­тиради.
  • Унификацияланган ўзгарткичларнинг аниклик класси 0,6; 1,0 ва фақат баъзилари учунгина 1,6; 2,5.
  • Ўлчаш воситалари ёрдамида улчанаётган физик катталиклар ўлчаш ахбороти сигнали сифатида фойдаланиладиган бирор чиқиш катталигига ўзгартирилади.
  • Физик катталикни ўлчашда ўлчаш қурилмаси (асбоби) фи­зик катталикни кўрсаткичнинг пропорционал силжишига ўзгартади:
  • (1.1)
  • Бунда
  • - асбоб курсаткичининг бурчакли ёки чизиқли силжиши, В – ўлчанаётган физик катталик.
  • Тенглама (1.1) боғланиш асбоб шкаласининг тенгламаси ёки характеристикаси дейилади.
  • Хар қандай ўлчаш асбобининг иши оқибат натижада ўлчанадиган катталикни кўрсаткичнинг силжишига ўзгартишга келтирилади. Шу сабабли ўлчаш асбобини схематик равишда, ўлчанаётган физик катталик В ни кўрсаткичнинг механик силжиш миқдори
  • га ўзгартирадиган ўзгарткич деб қараш мумкин.
  • Оралиқ ўзгартгичлар сонига қараб асбобни бўгинларга бўлиш мумкин, бу бўгинларнинг ҳар бири асбоб ичида В миқдорни маълум тарзда ўзгартиради. Ана шу бўғинлар мажмуаси ўлчанаётган катталикнинг талаб этилган ўзгаришини кўр­саткичнинг силжиши га ўзгартиради.
  • Исталган ўлчаш асбобининг структура схемаси, унинг ишлаш принципидан қатъи назар, кетма-кет уланган ўлчаш бўғинлари Ў31, ЎЗ2, ЎЗ3, ...., ЎЗп (1.3- расм) қаторидан тузилган занжир қаби тасвирланиши мумкин.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling