Лекция №4: Техник ҳолат параметрлари Асосий таянч тушунчалар ва атамалар Ишончлилик, объект, диагностика


ГОСТ 26656-85. Техник диагностика ва назоратга яроқлилик


Download 87.62 Kb.
bet2/4
Sana05.11.2023
Hajmi87.62 Kb.
#1749161
TuriЛекция
1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза 4

ГОСТ 26656-85. Техник диагностика ва назоратга яроқлилик.
Ушбу сандарт техник объектларни диагностикалашга мослашганликларини кўриб чиқади. Бу диагностикалаш тизимининг ўта мухим элементи бўлиб бунда у ёки бу параметрни ўлчаш имконини мавжуд эмаслиги диагностикалаш тизимини ривожланишини секинлаштиради.
Бунга яққол мисол сифатида мухим диагностикаловчи параметр локомотив тортув электр двигателининг якор чўлғамларини қизиш хароратини келтириш мумкин. Тортиш режимида асосий чегараловчи омиллардан бири бўлиб хизмат қилувчи бу параметрни хозирги вақтда деярли вақтнинг реал масштабида ўлчашнинг амалий имкони мавжуд эмас.
Ишончлилик – бу хусусиятлар комплекси бўлиб, объектнинг вазифасига ва қўлланилиш шароитига қараб ўз таркибига бузилмаслик (безотказность), узоқ муддат ишлашлик (долговечность) таъмирлашга яроқлилик ва сақланувчанлик каби хусусиятларни ёки ушбу хусусиятлар аралашмасини ўз таркибига олади.
ГОСТ бўйича бу хусусиятлар қуйидагича ифодаланади
Бузилмаслик (безотказность) – маълум бир вақт ёки ишлаш давомида ишга лаёқатлилик холатини узлуксиз сақлаш хусусиятига айтилади.
Узоқ муддат ишлашлик (долговечность) –ўрнатилган тизимдаги техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш орқали чегаравий холати келгунча объектнинг ишга яроқлилик холатини сақлаш хусусиятига айтилади.
Таъмирлашга яроқлилик –деб техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш орқали ишга лаёқатлилигини тиклаш ва ушлаб туришга мослашувчанлилигини ўз ичига олган объект хусусиятига айтилади.
Сақланувчанлик- етказиб берилгандан сўнг (транспортировка) ёки сақлангандан сўнг ва берилган муддатда объектнинг кўрсаткичларнинг белгиланган қийматлари оралиғида, талаб этилган амалларни (функцияларни) бажариш имкониятларини ифодаловчи сақлаш хусусиятига айтилади.
Носозлик жойларини аниқлашдаги ноаниқликлар ва аниқлашни тўлиқ бўлмаслиги амалда ишончлиликнинг юқорида келтирилган кўрсаткичларини ёмонлаштиради.
Замонавий электрон қурилмаларни юқори ишончлилик кўрсаткичларига техник диагностиканинг услублари ва қурилмаларини қўллашсиз етиш имкони йўқ. Хусусан, диагностика обектининг мураккаблигини тез ўсиши билан боғлиқ бўлган, яхши назоратга лаёқатлиликни таъминловчи, схемаларни лойихалашнинг услублари фаол ривожланмоқда.

Download 87.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling