Лекция №7 иккиламчи захм даври


ДОГЛИ ЁКИ РОЗЕОЛОЗ СИФИЛИД


Download 54.5 Kb.
bet2/5
Sana02.05.2023
Hajmi54.5 Kb.
#1422665
TuriЛекция
1   2   3   4   5
Bog'liq
7-Ikkilamchi zaxm

ДОГЛИ ЁКИ РОЗЕОЛОЗ СИФИЛИД


Догли сифилид иккиламчи захм даврининг асосий тошмаларидан булиб 75-80% беморларда кузатилади, бу тошма асосан иккиламчи захмнинг янги боскичида купинча тошади. Тошмалар секин-аста ривожланиб 8-10 кундан кейин бутунлай шакилланади, агарда бемор даволанмаса 2-3 хафтадан сунг уз-узидан изсиз йуколиб кетади. Розеолалар жимжилок хажмигача нотугри шакилли булиб, казгокланмайди, тошганда салбий шикоятлар кузатилмайди. Баромк билан босиб курилганда йуколиб, яна пайдо булади, бундай куриниш уларни кон томирлар узгариши натижасида эканлигини билдиради. Розеолоз захмнинг бир неча хил куринишидаги хиллари мавжуддир. Доим тошмаларнинг тери сатхидан кутарилиши ва экссудатив холатга кириб худди эшакем касаллигидаги кабарчикли тошмаларга ухшаш булган шаклдаги куринишни буртиб чиккан-иливирацияли розеолалар деб аталади. Бу вактда кипикланиш ва кичиш каби куринишлар булмайди. Догли тошмаларни бир-бири билан кушилиб катта кизарган майдончаларни хосил килиши кушиладиган розеолалар деб аталади. Догли тошмаларни юзалари айрим вактларда фолликуляр аппаратни куринарли булиши натижасида догсимон куринишда булади, бундай розеолалар донсимон розеолалар деб аталади. Догли тошмаларни яна бир тури бу кайталама розеола булиб, бу тошма касаллик юккандан сунг 4-6 ой утгандан сунг айрим вактларда эса бир неча йил вактдан кейин кузатилади. Бу розеолани янги розеоладан фарки улар катта, нисбатан рангсиз гурухланишга кушилишга мослигига хар-хил шаклда хосил килишлиги билан фарк килади. Бундай розеолалар асосан 2-чи кайталама захмда учрайди.
Розеолали тошмаларнинг шиллик каватларидаги куриниш ранги шиллик каватлар рангига жуда хам ухшаш булгани учун жуда кийин фаркланади. Лекин огиз бушлиги ва томокларда жойлашганда аник чегарали, алохида ёки юмшок магнит ва бодомча безларидан кушилган куринишда булади. Бу вактда захмни эритемали ангина холати кузатилади.
Таккослов ташхиси:

  1. Кизилча ва кизамик касалликларида догли тошмалар юз, оёк ва кулларни кафт орка сатхларида жойлашиб уткир яллигли ва кипикланиш билан кечади. Беморлар харорати кутарилади, юкори нафас йулларида катарал холатлар кузатилади. Болалар ахволи огир кечади. Кизамик касали билан огриган беморлар шиллик каватларида асосан огиз бушликларини лунж кисмида майда окиш доглар кузатилади – филатов-коплик белгиси.

  2. Тошмали ва корин тифи питихия куринишида тошмалар тошиб, босиб курилганда йуколмайди. Касаллик юкори харорат, холсизлик, бош, бел огриши, уйкуни ва иштахани бузилиши билан кечади.

  3. Токсикодермиялар тошмаси яллигланишга мос, кушилувчан, кипикланиш ва кичишиш билан кечади ва 5-10 кундан кейин йуколиб кетади. Суров натижалари касалликни тасдиклаб беради.

  4. Пушти ранг темиратки – катта, кизил, юзаси попирис когозини эслатадиган кипи кланишли «Она» тошмасини кейинчалик эса кизлари каби тошмаларни тошиши билан кечади. Касаллик асосан эрта бахор, куз фаслларида кузатилиб аёлларда купинча булади ва 6-8 хафта давомида уз-узидан йуколиб кетади.

  5. Мармар тери – кон томирларини капиллярларини кенгайиши натижасида хосил булиб, асосан совук шароитларда яккол куринади. Ишкаланганда мармарлик холати йуколади.

  6. Кипиксимон темиратки – тошмалари кукрак, орка, елка, буйин тери сатхларига тошиб кипиксимон шаклда шохланади, таркибидан кузатувчи замбуруг топилади, Бальцер синови мусбат булади.

  7. Битлар чакиши – натижасида хаво ранг кунгир доглар тошиб, босиб курилганда йуколмайди. Доглар корин, кобиг, соннинг ички кисми ва тананинг ён тарафларида жойлашади. Ташхис битлар чаккан еридан топилиши билан тасдикланади.




Download 54.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling