Патогенезда хар-хил омилларнинг аҳамияти 2 - 7.Сабаб-оқибат муносабатлари.
- 8.Организмни реактивлиги
- 9.«Қайта-боғланув" механизмини бузилиши
- 10. Касалликни ривожланишида хусусий ва нохусусий механизмлар.
- 11.Ижтимоий омиллар кўпгина касалликларни келиб чиқишида сабаб, ёки маълум шароит бўлиши мумкин.
Касалликларни юзага келиши ва ривожланишида ёшни ахамияти - Онтогенезда иккита катта давр тафовут қилинади: Пренатал ва постнатал. Постнатал ривожланиш ўз навбатида уч даврга бўлинади: 1) ўсиш даври. 2) етилган даври. 3) қариган даври.
- Ҳар бир ёшни ўзига хос касалликлари бор. Ёш болаларда нафас ҳамда ҳазм системасини касалликлари кўпроқ учрайди.
- Кўкрак ёшидаги боларда қовурғалар горизонтал жойлашган, кўкрак қафаси бочка шаклида. Шунинг учун биринчи йил давомида диафрагмал нафас олади.
- Янги тўғилган болалар ўпкасини чўзилувчанлиги катталарга нисбатан 30 марта кам. Уларни ичаклари танасига нибатан 6 марта узун. катта ёшдагиларда эса 4,5 марта узун. Ичакларни юпқа, мушаклари кучсиз.
- Биринчи ёшдаги болаларда ҳазм ва нафас органларини касалликлари тез-тез учрайди ва билвосита ўлимни сабабидир.
- Кўп инфекциялар: қизамиқ, кўк йўтал, бўғма, скарлатина ва бошқалар асосан болаларга хосдир. Туберкулёз болаларда кам лекин ўсмирлар-да кўп учрайди. Бруцеллёз билан асосан 30-39 ёшларда оғрийди.
- Кўп касалликлар барча ёшларда учрайди лекин қариларда атероскле-роз, ўсмалар ва қандли диабет кўп тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |