Лекциялар курси тошкент-2018


Муҳокама учун назорат саволлари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Муҳокама учун назорат саволлари:
1. Фан-техника тараққиётининг моҳияти ва аҳамияти нималардан иборат?
2. Техника ва технологиянинг тавсифи ва унинг турларини кўрсатиб
беринг?
3. Фан-техника тараққиётининг асосий йўналишларини санаб ўтинг?
4. Янги техникани ишлаб чиқаришга жорий этишнинг иқтисодий
самарадорлигини аниқлашнинг қандай усуллари мавжуд?
5-МАВЗУ. Саноат корхоналари ишлаб чиқаришининг асосий
фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати
Режа:
5.1 Асосий фондларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти, таркиби ва
тузилиши.
5.2 Асосий фондларни баҳолаш.
5.3 Асосий фондларнинг эскириши ва амортизацияси.
5.4 Асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари.
Таянч иборалар: Менежмент, саноат, методология, иқтисодиёт,
индукция, дедукция, анализ, синтез, монографик усул, статистик усул,
индекс, макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт, самарадорлик, инновация,
лизинг, молиявий лизинг, оддий лизинг, венчур, инжиниринг, тендерлар,
электронизациялаш, механизациялаш, автоматлаштириш, кимёлаштириш.
5.1 Асосий фондларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти, таркиби ва
тузилиши
Замонавий иқтисодиёт фани асосий фондларни маълум бир истеъмол
қиймати кўринишида ижтимоий меҳнат асосида яратилувчи, ишлаб
чиқаришнинг моддий-буюмлашган материал омиллари қаторига киритади.


27
Ҳозирги бозор шароитларида корхона кучи ва воситалари ёрдамида
яратилган асосий фондлар ишлаб чиқариш қувватларини шакллантириш ва
улардан фойдаланишга фаол равишда таъсир кўрсатувчи мулк
ҳисобланади. Бутун халқ хўжалиги миқёсида асосий фондлар
мамлакатнинг миллий бойлигини ташкил қилади.
Асосий фондлар корхона ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисми
бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида узоқ вақт иштирок этада ва ўзининг
натурал-моддий 
ҳолатини 
йўқотмайди 
ҳамда 
ўз 
қийматини
тайёрланаётган маҳсулотларга қисмлаб ўтказиб беради. Асосий фондлар
қийматини тайёрланаётган маҳсулотга ўтказиш жараёни амортизация деб,
ушбу жараёнда тўпланган маблағлар эса амортизация ажратмалари деб
аталади.
Иқтисодий мақсадларига кўра, асосий фондлар ишлаб чиқариш ва
ноишлаб чиқариш фондларига тақсимланади. Ишлаб чиқариш асосий
фондлари ўз моҳиятига кўра, корхонанинг ишлаб чиқариш потенциалини
ташкил қилиб, уларнинг таркибига қуйидагилар киради:
- ишлаб чиқариш бинолари ва иншоатлари;
- узатиш қурилмалари;
- қувват машиналари ва ускуналари;
- ишчи машиналар ва ускуналар;
- транспорт воситалари;
- фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлмаган ва қонунчиликда
белгилаб қўйилган қийматлардаги асбоблар ва ишлаб чиқариш инвентари.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling