Лекциялар курси тошкент-2018


 Фан-техника тараққиётининг самарадорлигини баҳолаш


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

4.3 Фан-техника тараққиётининг самарадорлигини баҳолаш
Янги техника ва технологияни жорий этиш учун унинг иқтисодий ва
ижтимоий самарадорлигни аниқлаш керак бўлади. Шу сабабли янги
техника ва технологияни жорий этиш асосида халқ хўжалигида, жумладан,
саноат ишлаб чиқаришида юқори кўрсаткичларга эришиш учун техник
чора-тадбирларнинг қайси бири фойдали эканлигини аниқлаш зарур.
Техник тадбирларнинг асосий гуруҳлари қуйидагилардан иборат:
- машина ва механизмлар, жиҳозлар ва асбобларнинг янги ҳамда
такомиллашган турлари ва конструкциялари;
- хомашё, материаллар, ёқилғи ва энергиянинг янги турлари;
- технологик жараёнларнинг янги ва такомиллашган турлари;
- маҳсулотнинг химик ва физик хоссаларини, параметр ва
ассортиментларини яхшилаш;
- технологик жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштириш;
- жиҳозларни модернизациялаш;
- бино ва иншоатларнинг янги типларини яратиш;
- меҳнатни ташкил этиш ва бошқаришнинг янги ва такомиллашган
усуллари;
- ихтирочилик ва рационализаторлик таклифлари.
Техника тараққиёти энг аввало янги техникани яратиш орқали
амалга оширилади, рўй беради. Шу сабабли яратилган ва жорий этилаётган
техника самарали ёки самарасизлигини билиш керак бўлади. Демак,
самарани ўлчаш ва баҳолаш керак.
У қандай қилиб аниқланади?
Ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳар бир корхона фаолиятининг
энг асосий вазифаси ҳисобланади. У хўжалик юритишнинг сифат ва
миқдор кўрсаткичларини, шунингдек, буюмлашган ва жонли меҳнат
харажатлари ҳамда олинган натижалар ўртасидаги муносабатни
ифодалайди.
“Самара”, “самарадорлик”, “ ижтимоий-иқтисодий самарадорлик”
каби тушунчаларнинг орасидаги фарқни англаб олиш зарур.
Самара – бу, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (иш, хизмат), фойда ва
даромад ҳажмини ошириш, маҳсулот таннархини камайтириш, сифатсиз
маҳсулот ишлаб чиқаришни камайтириш ёки умуман, йўқ қилиш билан
боғлиқ бўлган корхона фаолиятининг ижобий натижаларидир. Бу ютуқлар
натурал шаклда ишлаб чиқариш самарасини, пул шаклида эса иқтисодий
самарани тавсифлайди.
Самарадорлик, аввало, корхона фаолиятининг сифат жиҳатларини
тавсифловчи тушунчадир. У “самара” тоифасидан келиб чиқади ҳамда
унга қараганда мураккаб ва комплекс тавсифга эга.
Самарадорлик чора сифатида кўплаб техник, иқтисодий, лойиҳа ва
хўжалик қарорларини аввалдан белгилаб беради. Корхона ўзининг


25
хўжалик, илмий-техник ва инвестицион сиёсатини белгилашда
самарадорликдан келиб чиқади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling