Лекциялар курси тошкент-2018


 Фан-техника тараққиётининг асосий йўналишлари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

4.2 Фан-техника тараққиётининг асосий йўналишлари
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида фан-техника тараққиётининг
учта асосий йўналишидан фойдаланиш мумкин:


21
а) анъанавий йўналиш;
б) замонавий йўналиш;
в) истиқболли, устуворлик йўналишлар.
Анъанавий йўналишга электрлаштириш, механизациялаш, қисман
автоматлаштириш, кимёлаштириш киради.
Замонавий
йўналишга 
электронизациялаш, комплекс
механизациялаш, комплекс 
автоматлаштириш (роботлаштириш,
компьютерлаштириш), атом энергетикасини жадал ривожлантириш, янги
материалларни ишлаб чиқариш ва уларга ишлов бериш, ҳозирги давр
талабига жавоб берадиган технологияларни қўллаш, ундан фойдаланишда
технологиянинг экологияга салбий таъсирини камайтириш, имкони бўлса
бутунлай йўқотиш йўллари киради.
Афзаллик, устувор йўналишларга қуйидагилар киради:
- электронизациялаш, биотехнологияни кенг жорий этиш, иқтисодий
информатикани кўпайтириб, ривожлантириб, ишлаб чиқаришни тўла
ахборотлаштириш, фундаментал 
фанлар 
бўйича 
изланишларни
кучайтириш;
- янги, илғор (прогрессив) технологияларни жорий этиш;
- техника ва технология, электр энергияси ва ёқилғиларнинг, хомашё
ва материалларнинг энг янги турларини яратиш;
- мавжуд машина ва механизмларни, асбоб-ускуна ҳамда жиҳозларни
модернизациялаш киради.
Бозор иқтисодиётига кириб бориш муносабати билан илм-фан
соҳасига жуда кўп атамалар (терминлар), тушунчалар кириб келмоқда.
Масалан, “Ноу-хау”, инновация, лизинг, технополис, венчур, инжиниринг,
тендер ва ҳ.к.
“Ноу-хау” – бу техник, ташкилий-иқтисодий, тижорат билимлари ва
тажрибанинг йиғиндиси бўлиб, алмашиш предмети ҳисобланади. “Ноу-
хау” типидаги ахборот (информация) рақобатли ишлаб чиқаришнинг,
савдонинг омили сифатида рўй бериши мумкин. “Ноу-хау”нинг энг
характерли, тавсифий томони – бу техник билимларнинг янгилигида ва
аниқ ишлаб чиқариш ва тижорат вазифаларини бажариш учун
фойдалилигидадир. Уни амалга оширишда шартнома тузилади. Ҳар хил
чизмалар, лойиҳалар, смета (бўладиган кирим-чиқим ҳисоби), техкарталар,
методикалар (бирор нарсага ўргатиш усуллари), формулалар (шартли
белгилар билан ифодаланган математик миқдорлар), техник маълумотлар
ва ҳ.к. таништирилади. Экспортер бу маълумотларни етказиб беради,
импортер эса қабул қилиб олади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling