Лекциялар курси тошкент-2018


 Иқтисодий самарадорликни тавсифловчи кўрсаткичлар


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

3.2 Иқтисодий самарадорликни тавсифловчи кўрсаткичлар
Ўзбекистондаги саноат корхоналари ва бутун халқ хўжалигининг
ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлиги бир қанча иқтисодий
кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосида аниқлаш мумкин. Улардан энг
муҳимлари - қувват ёки маҳсулот бирлигига тўғри келадиган капитал
қўйилмаси 
миқдори, маҳсулот 
таннархи, қўшимча 
капитал
харажатларини қопланиш муддати, меҳнат унумдорлиги, фойда, даромад,
маҳсулот ҳажмининг кўпайиши, сифатининг яхшиланиши, хомашё ва
материалларнинг бирлигидан олинадиган маҳсулот ҳажмининг кўпайиши
ёки бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқаришда уларнинг харажат миқдори
ва бу миқдорни белгиланган меъёр, режа даражасига нисбатан
камайиши, фонд қайтими, фонд рентабеллиги, дастгоҳлар иш унуми, иш
вақти ва корхонанинг ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш
даражаси ва бошқалар.
Вариантларнинг абсолют (мутлоқ) ва нисбий (қиёсий) иқтисодий
самарадорлик кўрсаткичлари иқтисодий самарадорликни, яъни
ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ошиши мезонини тўғри акс
эттириши керак. Аммо, бу талабга алоҳида олинган кўрсаткичлардан ҳеч
бири тўлиқ жавоб бермайди.
Турли вақтдаги капитал маблағларни ва жорий харажатларни
қуйидаги ҳолга келтирилади:
а) қурилиш муддатлари ҳар хил бўлганда;
б) капитал маблағлар қурилиш даври ичида бир хилда тақсим
этилганда;
в) қурилишни навбат билан олиб боришга имконият бўлганда;
г) ишлатиш жараёнида жорий харажатлар ҳар хил
динамикага эга бўлганда.


17
Маълум бир объектни қуриш учун кетадиган харажатларнинг
самарадорлигини аниқлашда, одатда ўзаро боғлиқ бўлган тармоқлардаги
ёки ишлаб чиқаришдаги капитал харажатлар ва маҳсулотнинг таннархи
ҳисобга олинади. Агар муайян тадбирни амалга ошириш учун ўзаро боғлиқ
бўлган тармоқларда капитал харажатлар ва эришилган иқтисод назарда
тутилса, самарадорлик миқдори тўғри аниқланган бўлади. Масалан,
иссиқлик электр станциясини қуриш ёқилғи саноатининг ривожланиши
учун ва транспортни кўпайтириш, йўллар қуриш учун ажратиладиган
капитал маблағларнинг ўсишига олиб келади.
Капитал маблағларни ҳисоблашда боғланиш коэффициенти деб,
умумий боғланиш харажатларининг асосий ишлаб чиқаришни ташкил
этиш учун кетган бевосита харажатларга нисбатан тушуниш керак. Бу
коэффициент умумий харажатларнинг асосий харажатлардан неча
марта кўплигини кўрсатади. Шунинг учун харажатларнинг
самарадорлигини ифодалашда қўллаш ниҳоятда зарур.
Туташган капитал харажатлар кўпинча бевосита кетган
капитал маблағлар ҳажмига нисбатан бир неча марта кўп бўлади.
Масалан, бу коэффициент қора металлургияда 2,5га, автомобиль
саноатида-4, алюминий ишлаб чиқаришда 3,7га тенг.
Асосий кўрсаткичлар жумласига қуйидагилар киради: капитал
маблағларнинг солиштирма бирлиги, маҳсулот таннархи, меҳнат
унумдорлиги, қўшимча капитал маблағларнинг қопланиш муддати ёки
самарадорлик коэффициенти.
1. Капитал маблағларнинг солиштирма бирлиги деб, ишлаб чиқариш
қувватларининг ишга тушириш учун ёки тайёр маҳсулотларнинг
натурал ёки қиймат ифодада ўсиши учун кетган капитал маблағ миқдорига
айтилади. Бу кўрсаткични қўллаш учун янги техника ва технологияни
жорий этиш, ишлаб чиқаришни ташкил этишда энг янги, прогрессив
усулларни жорий этиш ва бошқа омилларни кўзда тутган ҳолда ҳар бир
саноат тармоғи учун капитал маблағнинг солиштирма бирлиги ҳисоблаб
чиқилади.
2. Маҳсулот таннархи иқтисодий самарадорликни тавсифловчи
асосий кўрсаткичлардан биридир. Вариантларни таққосланаётганда
шундай таннарх кўрсаткичи олиниши керакки, унинг таркибига ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотни истеъмол қилувчига ташиб бериш учун
кетадиган харажатлар ҳам кирган бўлсин.
3. Меҳнат унумдорлиги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ишчилар
сонига эмас, балки корхона ёки тармоқларда бевосита ишлаб чиқариш
билан банд бўлган ишловчилар сонига бўлиниб топилади. Иқтисодий
самарадорликни кунлик ёки ойлик меҳнат унумдорликни эмас, балки
бир соатда эришилган меҳнат унумдорлиги аниқроқ ифодалайди.
4. Қўшимча капитал маблағлар самарадорлик коэффициенти
таққосланаётган вариантлар маҳсулот таннархлари айирмасидан


18
олинган миқдорни бу вариантларни жорий этишга керак бўлган
капитал маблағлар айирмасидан келиб чиққан миқдорга нисбати билан
топилади. Бу кўрсаткич қўшимча капитал маблағларнинг ҳар бир сўмига
маҳсулот таннархининг камайиши натижасида олинадиган иқтисодий
самарани ифодалайди.
5. Қопланиш муддати ёки қўшимча капитал маблағларнинг
самарадорлик коэффициенти ушбу формулалар билан топилади.
Бу ерда, C
1,
C
2
- эски ва янги техника ёрдамида ишлаб чиқарилган
маҳсулотни таннархи, сўм; K
1,
K
2
- эски ва янги меҳнат воситаларининг капитал
харажатлари, сўм; Т – қопланиш муддати (йил); Е - самарадорлик
коэффициенти.
Ҳар бир вариант бўйича келтирилган харажатлар деб, маҳсулот
таннархи ва капитал маблағларнинг йиғиндисини шу саноат тармоғи учун
белгиланган самарадорлик коэффициентига кўпайтирган ҳолда бир
хил натижага келтиришга айтилади. Бир неча вариантлардан энг
яхшисини танлаб олиш учун қуйидаги келтирилган харажатлар
формуласидан фойдаланиш керак.
С+Е
Н
К → min ёки К+Т
П
С → min
Бу ерда, К - ҳар бир вариант бўйича сарфланадиган капитал маблағлар; С
- муайян вариант бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи; Т
п
-
капитал маблағларнинг норматив қопланиш муддати; Е
н
- капитал
маблағларнинг самарадорлик норматив коэффициенти.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling