Лекциялар курси тошкент-2018


Айланма ишлаб чиқариш фондлари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Айланма ишлаб чиқариш фондлари
- корхона ишлаб чиқариш
фондларининг бир қисми бўлиб, битта ишлаб чиқариш цикли давомида
сарфланади ҳамда натурал шаклини ўзгартириб, ўз қийматини тўлиғича
тайёр маҳсулот таннархига ўтказади. Шу сабабли айланма ишлаб чиқариш
фондлари ишлаб чиқариш жараёнининг мажбурий элементи ва ишлаб
чиқариш харажатларининг асосий қисми ҳисобланади.
Корхона айланма ишлаб чиқариш фондлари қаторига хомашё ва
материаллар заҳираси, ярим тайёр маҳулотлар, ёқилғи ва энергетика


35
ресурслари, қадоқлаш ва ўров материаллари, эҳтиёт қисмлар,
тугалланмаган ишлаб чиқариш ва келажакдаги харажатларни киритиш
мумкин. Режалаштириш, системали ҳисоб ва ҳисоботни ташкил қилиш
учун қулайлик яратиш мақсадида айланма ишлаб чиқариш фондлари уч
гуруҳга бўлинади:
- ишлаб чиқариш заҳиралари;
- тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхонада тайёрланган ярим
тайёр маҳсулотлар;
- келгуси давр харажатлари.
Муомала фондлари корхонанинг тайёр маҳсулот заҳирасини
яратиш учун мўлжалланган пул маблағлари, шунингдек, чек ва векселлар,
акциядорларнинг қарзлари, турли хил дебиторлик қарзлари, банк ва
кассаларнинг ҳисоб рақамларидаги маблағлардан иборат бўлади. Муомала
фондлари ва айланма ишлаб чиқариш фондлари мажмуаси, корхонанинг
айланма маблағлари (капитали)ни ташкил қилади.
Бозор муносабатлари ва деярли барча ресурслар тақчиллиги
шароитларида айланма маблағлар, биринчи ўринда моддий ресурслардан
рационал фойдаланиш ва уларни шакллантириш заҳираларини излаб
топиш ҳар бир корхона олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади. Бунда
заҳира деганда, моддий ва пул ресурсларини яхшилашнинг юзага келган
ёки юзага келаётган, лекин ҳали фойдаланилмаган (тўлиқ ёки қисман)
имкониятларини тушуниш лозим.
Айланма маблағлар ва уларнинг таркибий қисмларидан самарали
фойдаланишнинг асосий йўналишлари иш жойларида (бригада, цех ва
ишлаб чиқариш участкаларида) битта миқдордаги хомашё ва
материаллардан тайёрланувчи якуний маҳсулотларни кўпайтиришдадир. У
ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан таъминлаш, ходимларнинг малакаси,
моддий-техника таъминоти, моддий ресурслар заҳираларини сарфлаш
нормаларига боғлиқ бўлади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling