36
Айланма
ишлаб
чиқариш
фондлари
корхона
айланма
маблағларининг асосий ва салмоқли қисми сифатида ўз таркибига
қуйидагиларни қамраб олади:
- ишлаб чиқариш заҳиралари – бу ишлаб чиқариш жараёнида
ишлаб чиқаришга киритиш учун тайёрланган ҳамда хомашё, асосий ва
ёрдамчи
материаллар, ёқилғи, харид қилинувчи ярим тайёр маҳсулотлар,
бутловчи қисмлар, қадоқлаш ва ўров материаллари, асосий
фондларни
таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш материалларидан ташкил
топувчи меҳнат
предметлари;
- тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхонада тайёрланган
ярим тайёр маҳсулотлар – бу, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланишга
топширилган ҳамда ишлов бериш ва йиғув жараёнида бўлган, лекин ишлаб
чиқариш жараёни тўлиқ тугалланмаган ҳамда ушбу корхонада кейинчалик
ишлов берилиши лозим бўлган меҳнат предметлари;
- келгуси давр харажатлари - айни пайтда ишлаб чиқарилаётган,
лекин келажакдаги маҳсулотларга мансуб бўлган
янги турдаги
маҳсулотларни тайёрлаш ва ўзлаштириш харажатлари (масалан, асбоб-
ускуналарни қайта режалаштириш, маҳсулотларнинг
янги турларини
тайёрлаш ва лойиҳалаштиришга сарфланувчи харажатлар ва бошқалар).
Айланма ишлаб чиқариш фондлари алоҳида таркибий қисмлари ёки
элементлари ўртасидаги фоизларда ифодаланувчи ўзаро муносабатлар
Do'stlaringiz bilan baham: