Лекциялар курси тошкент-2018


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Мутахассислик инсонда маълум бир турдаги ишларни бажариш
учун зарур бўлган билим ва кўникмалар мажмуасининг мавжудлиги билан
тавсифланади. Масалан, иқтисодчи, бухгалтер, молиячи ёки техник тилда -
механик, қурувчи, энергетик, геолог ва бошқалар. Ишчиларнинг билим ва
қобилиятларига бўлган талаб ягона тариф-малакавий маълумотномасида
(ЯТММ), (МТП) ва 
хизматчиларга 
эса 
лавозимлар 
малакаси


44
маълумотномада акс эттирилган. Бу ҳужжатлар асосида корхоналар ишчи
ва хизматчилар тарифларига ўзгартиришлар киритадилар.
Касб
- фаолиятнинг махсус ва тор кўринишдаги тури бўлиб,
мутахассислик каби назарий билим ва амалий кўникмаларни талаб
қилсада, мутахассисликдан фарқли равишда ишлаб чиқаришнинг ўзига хос
хусусиятларидан келиб чиқиб қўшимча кўникмаларни ҳам талаб қилади.
Малака деганда бирор-бир касб ёки мутахассилик бўйича мураккаб
ишларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат кўникмалари ва билимлар
даражаси тушунилади. Ишчилар малакаси даражасини баҳолашда ўртача
тариф коэффициенти ва ўртача тариф разряди ҳисобланади. Тариф
разрядлари ва коэффициентлари бир вақтнинг ўзида бажарилаётган ишлар
мураккаблигини тавсифловчи кўрсаткичлар ҳисобланади.
Янгидан-янги ишлаб чиқариш соҳалари вужудга келиши, фан ва
техниканинг ривожи, иш, шу жумладан, бир технологик жараённинг бошқа
жараёнга алмашиниши билан бошқарув, режалаштириш, ташкил этиш,
такомиллашуви билан янги мутахассисликлар касб ва ихтисослар юзага
келади, эскирганлари барҳам топади.
Кадрлар таркиби ва структураси фақат корхоналарда эмас, балки
тармоқларда ҳам бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Бу тармоқнинг
мураккаблигига, корхона (фирма)нинг катта-кичиклигига, уларнинг
техникавий ва технологик жиҳатдан қуролланганлигига, ишчи-
хизматчиларнинг билими ва илм даражасига ва меҳнат кўникмасига,
соҳанинг ҳамкорлик муносабатлари ривожланганлигига ва бошқа бир
қатор хусусиятларга боғлиқ.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling