Лекциялар курси тошкент-2018


Келгуси давр харажатларини нормалаштириш


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Келгуси давр харажатларини нормалаштириш. Ўсиб бораётган
фан-техника тараққиёти суръатлари айланма маблағларнинг келгуси давр
харажатлари аҳамиятини оширмоқда. Бу харажатлар корхонанинг махсус
бухгалтерия ҳисобида учта манба: янги техникани ўзлаштириш фонди
(агар корхонада шундай фонд мавжуд бўлса), банк кредити ва фойда
ҳисобига йиғилади. Айланма маблағларнинг келгуси давр харажатлари

кд
) нормасини ҳисоблашда қуйидаги формулага амал қилинади:
Н
кд
= Р + Р
ич
+ Р
т
Бу ерда:
Р - йил бошида келгуси давр харажатлари учун сарфланиши
мўлжалланган маблағлар миқдори (бухгалтерия ҳисоботи бўйича);
Р
ич
– режадаги йилда лойиҳа-сметаларда кўзда тутилган ишлаб
чиқариш харажатлари;
Р
т
- ўзлаштирилаётган маҳсулот таннархига киритилувчи ҳамда
сметаларда кўзда тутилувчи ёки махсус манбалар ҳисобига қопланувчи
харажатлар.
Алоҳида элементлар бўйича айланма маблағлар харажатлари
нормалари аниқлангандан сўнг, айланма маблағларга бўлган умумий
эҳтиёжлар (норматив) миқдори ҳисобланади. Корхона айланма
маблағларига бўлган умумий эҳтиёж, ишлаб чиқариш заҳиралари (хомашё
ва асосий материаллар, ёрдамчи материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар,
харид қилинувчи маҳсулотлар, қадоқлаш ва ўров материаллари, ёқилғи ва
ҳоказолар), тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот ва келгуси давр
харажатларидан иборат бўлади.
Муҳокама учун назорат саволлари:
1. Айланма маблағлар ишлаб чиқариш айланма фондларидан қандай фарқ
қилади?
2. Айланма маблағларни ташкил қилувчи асосий элементлар қайсилар?
3. Айланма маблағлар тузилмаси деганда нима тушунилади? Қайси
омиллар унинг ўзгаришига таъсир кўрсатади?
4. Қайси кўрсаткичлар ишлаб чиқариш айланма фондлари ва айланма
маблағлардан фойдаланиш даражасини тавсифлайди?
5. Қайси омиллар айланма маблағларнинг айланиш даражасига таъсир
кўрсатади?
6. Корхонанинг норматив базаси деганда нима тушунилади?
7. Корхонанинг норматив базасини мукаммаллаштириш қандай аҳамиятга
эга?
8. Айланма маблағларни нормалаштиришнинг моҳияти ва аҳамияти
қандай?


40

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling