Лекциялар курси тошкент-2018


-МАВЗУ. Саноатда кадрлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

7-МАВЗУ. Саноатда кадрлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш
Режа:
7.1 Кадрлар сиёсати ва унинг саноат тараққиётидаги роли.
7.2 Кадрлар, уларнинг таркиби ва структураси.
7.3 Меҳнат ва унга ҳақ тўлаш.
7.4 Сифат тушунчаси ва уни ошириш зарурияти.
7.5 Маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш усуллари.
Таянч иборалар: Менежмент, саноат, методология, иқтисодиёт,
индукция, дедукция, анализ, синтез, монографик усул, статистик усул,
индекс, макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт, самарадорлик, инновация,
лизинг, молиявий лизинг, оддий лизинг, венчур, инжиниринг, тендерлар,
электронизациялаш, механизациялаш, автоматлаштириш, кимёлаштириш.
7.1 Кадрлар сиёсати ва унинг саноат тараққиётидаги роли
Саноат тараққиётининг муаммолари умумий мажмуида уни
ходимлар билан таъминлаш масаласи, уларнинг манбалари, тайёрлаш ва
қайта тайёрлаш шаклларини ҳамда улардан оқилона фойдаланиш
масалаларини аниқлаш алоҳида ўрин эгаллайди. Айниқса, бозор
иқтисодиёти шаротида саноат корхона (фирма)ларни кадрлар (ходимлар)
билан таъминлаш ва улардан оқилона фойдаланиш алоҳида аҳамият касб
этади.
Ходимлар (кадрлар) ўзларининг билими ва илми, меҳнат малакаси,
ишлаб чиқариш тажрибаси ва маънавияти билан ишлаб чиқариш
кучларининг муҳим унсури ҳисобланади.
Шу сабабли ҳам “Ҳамма ишларни кадрлар ҳал қилади” - деган
машҳур қоида ҳозирги кунда ҳам асло ўз долзарблигини йўқотгани йўқ.
Аксинча бу асосий фикр Республика Президентининг асарлари,
маърузалари ва суҳбатларида қайта-қайта тилга олинмоқда.
Замонавий корхоналар фаолиятида меҳнат қуроллари ва меҳнат
предметларидан ташқари кадрлар ҳам катта аҳамиятга эга. Айнан кадрлар
ишлаб чиқаришни бошқариб, жорий ва истиқболдаги режалаштиришни
амалга оширадилар ҳамда ишлаб чиқариш воситаларини фойдаланишга
киритадилар. Кадрларнинг касбий малакаси қанчалик юқори бўлса,
корхоналарнинг иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари шунчалик
яхши бўлади.
Корхонанинг “меҳнат 
ресурслари”, “кадрлар”, “персонал”
тушунчаларини, гарчи улар ўртасида маъжозий маънода айтганда “хитой
девори” йўқ бўлса ва улар кадрлар салоҳиятини шакллантириш ва улардан
фойдаланишда бир хилда қўллансада, бир-биридан фарқлаш лозим.


41
Кадрлар салоҳияти - меҳнат ресурсларининг умумий сони ва жинси,
ёши, маълумоти, касбий кўникмалари, корхонанинг у ёки бу бўғинларида
ва жамоатчилик ишлаб чиқаришида қатнашиши билан ифодаланувчи
меҳнат ресурслари ёки имкониятларини ифодалайди. Кадрлар салоҳияти
жамият меҳнат салоҳиятининг таркибий қисмидир.
Кадрлар корхонада меҳнат билан банд бўлган ҳамда корхона шахсий
таркибига кирувчи турли касбий
-малакавий гуруҳлардаги ходимлар
мажмуасидир. Корхонанинг меҳнат ресурслари унинг ишчи кучини
тавсифлайди. Корхона персонали доимий ва ёлланиб ишловчи, малакали
ва малакасиз барча ходимлардан иборат бўлган шахсий таркибни
изоҳлайди.
Ишлаб чиқаришдаги асосий “шахс”, иқтисодиёт назариясида талқин
қилинишича, ишчи кучи - инсоннинг меҳнат қилишга жисмоний ва ақлий
қобилиятлари ҳисобланади. Бозор муносабатлари шароитларида меҳнат
қобилияти, ишчи кучини товар ҳолига келтиради.
Корхоналарда ишчи кучи ва умуман кадрлар салоҳиятидан самарали
фойдаланишга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: ходимларнинг моддий
манфаатдорлиги, атроф-муҳит, ақлий, жисмоний ва асаблар кучланиши,
бошқариш усуллари ва ҳоказолар. Айниқса меҳнат учун ижтимоий
шароитлар яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Кадрлар сиёсатининг долзарб муаммолари Президент асарлари ва
нутқларида назарий жиҳатдан чуқур мушоҳада этилган ва ҳар тарафлама
асослаб берилган. Кадрлар сиёсати Сенат томонидан кўриб чиқилади,
кўпгина қонун ва қарорларда ўз ифодасини топади.
1997 йилнинг август ойида “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”
қабул қилинди ва таълим тизимининг аниқ стратегияси яратилди. Бу
дастурнинг мақсади – таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни
ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш,
ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва
аҳлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш
Миллий тизимини яратишдир. Бу стратегик феномен мамлакатимизда
таълим тизимини энг замонавий талаб – эҳтиёжлар асосида ўзгартириб
юборди. Давримизнинг бу улуғвор ҳужжати қабул қилингандан бери
кадрлар тайёрлаш борасида туб янгиланишлар юз берди. Лекин кейинги
вақтда бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган мутахассислар
етишмаётганлиги сезилиб қолди. Шу сабабли Республика Президенти ва
Сенат ҳамда Вазирлар Маҳкамаси истиқлол, мустақиллик билан
ҳамкорлик қилишга рози бўлган, тайёр турган барча мутахассисларни
ишга жалб эта олди. Айни бир вақтда ёшлар орасидан раҳбар кадрларни
излаш, танлаш, тайёрлаш ва тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор
қаратилди. Мавжуд 
ходимлардан 
ғоят 
оқилона 
фойдаланиш
манфаатларини кўзлаб, уларни бир иш соҳасидан бошқа иш соҳасига
ҳамда бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга юбориш усулини кенг қўллади.


42
Мустақиллик йилларида халқ хўжалигининг барча соҳалари учун
юксак малакали кадрлар тайёрлаш борасида жуда катта ишлар қилинди.
Миллий иқтисоднинг, жумладан, саноатнинг ҳал қилувчи участкаларига
раҳбарлик изланувчан, янгиликка интилувчи, фидойи, тафаккури ўткир,
ташкилотчилик қобилияти зўр, ўз ишини яхши биладиган мутахассислар
қўлида жамлангандир.
Мамлакатимизда XXI аср кадрлари ўсиб етишмоқда, улар
иқтисодий, ижтимоий ва фан-техника тараққиётининг энг мураккаб
муаммоларини ҳал этишга қодирдирлар.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling