Лекциялар курси тошкент-2018
-МАВЗУ. Саноатда таннарх, фойда ва ишлаб чиқариш рентабеллиги
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- 8.1 Қиймат ва таннарх назарияси, ишлаб чиқариш сарфларини камайтиришнинг илмий асослари
8-МАВЗУ. Саноатда таннарх, фойда ва ишлаб чиқариш рентабеллиги
Режа: 8.1 Қиймат ва таннарх назарияси, ишлаб чиқариш сарфларини камайтиришнинг илмий асослари. 8.2 Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатларни гуруҳлаш. 8.3 Фойда ва уни максималлаштириш. 8.4 Рентабеллик ва уни ошириш йўллари. 8.5 Баҳо – бозор муносабатларининг иқтисодий категорияси сифатида. 8.6 Баҳо тушунчаси ва унинг функциялари. 8.7 Баҳонинг турлари ва таркиби. Таянч иборалар: Менежмент, саноат, методология, иқтисодиёт, индукция, дедукция, анализ, синтез, монографик усул, статистик усул, индекс, макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт, самарадорлик, инновация, лизинг, молиявий лизинг, оддий лизинг, венчур, инжиниринг, тендерлар, электронизациялаш, механизациялаш, автоматлаштириш, кимёлаштириш. 8.1 Қиймат ва таннарх назарияси, ишлаб чиқариш сарфларини камайтиришнинг илмий асослари Иқтисодиёт назариясида қиймат ва таннарх масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Жумладан, қиймат тушунчаси борасида бир қатор 53 мунозарали фикрлар мавжуд. Айрим иқтисодчи олимлар товарнинг қийматини унинг натижалилиги билан боғласалар, айримлари товар қиймати – товар ишлаб чиқарувчиларнинг товарда гавдаланган ва унда моддийлашган ижтимоий меҳнати, деб ҳисоблайдилар. Бошқалари эса товарнинг қийматини ушбу товарга бўлган талаб ва таклиф, яъни товарнинг ноёблиги белгилайди, деб ҳисоблайдилар. Умуман олганда, товарнинг қиймати унинг бошқа товарга айирбошлана олиш даражасини аниқлаш учун зарурдир. Нарх (баҳо) ва қиймат тушунчалари орасида деярли фарқ йўқ. Фақатгина нарх (баҳо) – бу товар қийматининг пулдаги ифодасидир холос. Иқтисодиётда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи категориясидан ҳам кенг фойдаланилади. Қиймат ва ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут ишлаб чиқариш субъектининг даромади ёки фойдаси ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи – маҳсулотни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган, яъни ишлаб чиқариш технологияси билан боғлиқ бўлган харажатларнинг пулдаги ифодасидир. Саноат олдида турган асосий вазифалардан бири – бу маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтиришдир. Бу вазифанинг бажарилиши натижасида ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва аҳолининг турмуш даражасини оширишга имконият яратади. Айниқса, бозор иқтисодиёти шароитида барча ресурслардан самарали фойдаланиш бу кўрсаткичларнинг ролини ошириш заруриятини тақозо этади. Шу сабабли таннарх атамасининг моҳияти, аҳамияти, мазмуни ва шаклларини яхши билиш ҳамда уни пасайтириш масаласига катта эътибор бериш керак бўлади. Бирор-бир маҳсулот ишлаб чиқариш учун маълум миқдорда хомашё ва материаллар, меҳнат ва бошқа ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган юклама харажатлар сарфланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот ишлаб Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling