Лекциялар курси тошкент-2018
Ўзбекистонда қўлланилаётган тариф сеткаси
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.4 Сифат тушунчаси ва уни ошириш зарурияти
Ўзбекистонда қўлланилаётган тариф сеткаси
Меҳнатга ҳақ тўлаш разряди Тариф коэффициенти Меҳнатга ҳақ тўлаш разряди Тариф коэффициенти 1 1.000 12 3.581 2 1.450 13 3.808 3 1.595 14 4.038 4 1.755 15 4.271 5 1.930 16 4.508 6 2.115 17 4.748 7 2.308 18 4.991 8 2.510 19 5.238 9 2.716 20 5.488 10 2.926 21 5.741 11 3.140 22 5.998 Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги Фармони. “Халқ сўзи”, 2017, 15 ноябр. 49 Кўпгина корхоналар ҳозирги вақтда анъанавий тариф тизими элементлари асосида меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этишнинг янги, янада самаралироқ усулларини излаш йўлидан бормоқдалар. Бу ижобий ҳодиса бўлиб, корхоналарга ўзлари қараб чиқадиган масалаларни ҳал қилишда мустақиллик беришнинг натижасидир. Корхонада ишловчи барча ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш учун умумий тариф сеткасидан фойдаланиш анча кенг татбиқ этилмоқда. Одатда ишчиларга бериладиган разрядлар сони аввалгидек, яъни 6-8 бўлиб қолмоқда. Сеткадаги разрядларнинг энг кўп миқдори ва уларга мос келувчи тариф коэффициенти муайян корхонада ихтиёрий равишда белгиланиши ва албатта жамоа шартномасида мустаҳкамлаб қўйилиши лозим. 7.4 Сифат тушунчаси ва уни ошириш зарурияти Замонавий бозор иқтисодиёти ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатига бошқача принципиал талаблар қўяди. Чунки, ҳозирги замонда ҳар қандай фирманинг омон қолиши, унинг товарлар ва хизматлар бозоридаги мустаҳкам мавқеи рақобатбардошлик даражаси билан белгиланади. Ўз навбатида рақобатбардошлик икки кўрсаткич билан - баҳо ва маҳсулот сифатининг даражаси билан боғлиқдир. Ишлаб чиқаришни эркинлаштириш даврида иккинчи омил биринчи ўринга кўтарилмоқда. Чунки, сифат корхонанинг обрўси ва янада гуллаши ҳамда сифатни бошқариш бўйича иш - бу барча ходимлар, раҳбардан тортиб аниқ иш бажарувчи учун альфа ва омегаси, яъни аввали ва охиридир. Шу туфайли давлатнинг иқтисодий, шу жумладан, саноат сиёсатида сифат масаласи муҳим ўрин эгаллайди. Маҳсулот сифатини ошириш - бу оқибат натижада унинг миқдори, ресурсларни тежаш, ижтимоий ва шахсий эҳтиёжларни тўлароқ қондириш масаласи ҳисобланади. Яъни, ҳар қандай маҳсулот энг юқори техникавий – иқтисодий ва эстетик ҳамда бошқа бир қатор талабларга мувофиқ келиши, жаҳон бозорида рақобат қилиш қобилиятига эга бўлиши керак. Агар сифат муаммоси ҳал этилмаса, ижтимоий ишлаб чиқариш ва аҳолининг товарларга бўлган эҳтиёжларини қондириб бўлмайди. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling