Лекциялар курси тошкент-2018
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўртача фойда
- 8.4 Рентабеллик ва уни ошириш йўллари
Ҳақиқий фойда – бу ҳақиқатда ҳисобот маълумотлари, яъни
ҳақиқий харажатлар асосида аниқланган фойда ҳисобланади. Бу фойда корхона молиявий фаолиятини ташкил этишда асосий манба бўлиб ҳисобланади. 59 Ўртача фойда деганда бошқа ҳамма корхоналар каби сарфланган капиталига бир хил фойда олиш ёки бир хил рентабелликка эга бўлиш тушунилади. Ўртача фойда корхона (фирма)нинг фаолият кўрсатаётган соҳада, тармоқда қолишини таъминлайди. Бундай фойданинг юзага келиши бозорнинг узоқ муддатли барқарорликка эришганидан далолат беради. Ўртача фойдани кўпинча иқтисодий фойда деб атайдилар. 8.4 Рентабеллик ва уни ошириш йўллари Саноат корхоналарининг муҳим молиявий кўрсаткичларидан бири рентабелликдир. Ишлаб чиқариш рентабеллиги корхона (фирма) иши самарадорлигини умумлаштирувчи кўрсаткичлардан биридир. У корхонанинг даромад олиш даражисини ифодалайди. Рентабеллик назариясида унинг бир қанча турлари мавжуд бўлиб, улар жумласига қуйидагилар киради: - сотиш рентабеллиги; - асосий фаолият рентабеллиги; - хусусий капитал рентабеллиги; - асосий капитал (фондлар) рентабеллиги; - айланма капитал рентабеллиги; - қарзга олинган капитал рентабеллиги; - реал асосий капитал рентабеллиги; 1. Сотиш рентабеллиги деганда ҳар бир сотилган маҳсулот суммасига қанча харажат қилинганлик даражаси тушунилади. Демак, бу кўрсаткич сотилган маҳсулот қиймати билан ана шу маҳсулотни ишлаб чиқаришга сарфланган харажатларни таққослаш асосида юзага келади. Бундай коэффициент баҳолаш сиёсатидаги ўзгаришларни ва сотилган маҳсулот таннархини назорат қилиш бўйича корхонанинг қобилиятини тавсифлайди. Сотиш рентабеллигини қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин: 2. Асосий фаолият рентабеллиги – бу ишлаб чиқаришнинг фойдалилиги, натижалилигидир. Бу кўрсаткич ишлаб чиқариш самарадорлигини тавсифлайди ва қуйидагича ифодаланади: 3. Хусусий капиталнинг рентабеллиги – бу корхона (фирма), тармоқ хусусий капиталининг фойдалилиги ва натижалилиги. У қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: 60 Бундай коэффициент хусусий капиталдан фойдаланиш даражасини, яъни корхона томонидан хусусий капиталнинг ўртача қийматига қанча соф фойда олинганлигини кўрсатади. 4. Асосий капитал (фондлар) рентабеллиги – бу асосий фондлар ва бошқа оборотдан ташқари активларнинг фойдалилиги. У қуйидагича аниқланади: Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling