Лекциялар курси тошкент-2018


 Баҳо тушунчаси ва унинг функциялари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

8.6 Баҳо тушунчаси ва унинг функциялари
Бозор иқтисодиётининг ўзига хос тизими борки, у ўзаро боғланган,
бир-бирини тақозо этувчи, аммо турли мақсадларда қўлланувчи баҳолар
мажмуасидан ташкил топади. Баҳонинг шаклланиш жараёни мураккаб
бўлиб, унинг иштирокчилари ғоят кўпчиликни ташкил этади. Баҳолар
турли вазифаларни бажарганлиги сабабли ҳам уларнинг тури кўп.
Баҳоларнинг асосий турларига қуйидагилар киради:
1. Улгуржи баҳолар. Товарлар кўтарасига катта миқдорда
сотилганда бу баҳолардан фойдаланилади. Бундай баҳони асосан улгуржи
савдо-сотиқ олиб бориладиган савдо марказларида учратиш мумкин.
2. Чакана баҳолар. Товарлар бевосита истеъмолчиларга сотилганда
фойдаланилади. Бу баҳо ўз ичига товар улгуржи нархини, чакана савдо
ташкилотчиларининг харажати ва фойдасини олади.
3. Нуфузли баҳолар. Бу баҳолардан обрў талаб истеъмолчиларга
товарлар сотилганда ва хизматлар кўрсатилганда фойдаланилади.
4. Дотацияли баҳолар. Бунда товарлар давлат бюджети ҳисобидан
арзонлаштирилган баҳоларда олинади.
5. Давлат баҳолари. Бу ишлаб чиқарувчиларга давлат томонидан
буюртма берилганда қўлланилади.
6. Мавсумий баҳолар. Бу мавсумий ишлаб чиқариладиган
товарларга белгиланади.


62
7. Миллий ва жаҳон баҳолари. Алоҳида товарнинг байналминал
харажатлари. Бунда жаҳон бозоридаги талаб ва таклиф нисбати ҳисобга
олинади.
8. Стандарт баҳолар. Харидор чўнтагидаги пулга қараб, маълум
давргача ўзгармайдиган қатъий стандарт нархлар қўлланилади.
9. Прейскурант баҳолар. Бу баҳолар сотувчи учун мўлжал баҳо,
харидор учун билдиришлик ёки маълумот баҳо ҳисобланади.
Ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиш учун музокараларга тайёргарлик
кўриш мобайнида тадбиркор энг аввало, ўзи учун мақбул бўлган баҳо
кўрсаткичларини аниқлашга ҳаракат қилади. Шу мақсадда у баҳони учта
гуруҳга ажратади. Яъни maksimal (энг юқори), minimal (энг паст) ва
объектив баҳо.
Максимал баҳо - (сотувчи нуқтаи назаридан) - бу музокараларни шу
баҳодан бошлаш мумкин бўлган кўрсаткичидир.
Объектив баҳо - бу таркибида ўртача сифат кўрсаткичларига эга
бўлган у ёки бу товарнинг ўртача баҳосидир.
Баҳонинг иқтисодиётдаги ўрни беқиёс катта бўлганидан унинг ҳар
бир туридан оқилона фойдаланиш тадбиркорлик учун муҳим аҳамиятга
эга. Шу сабабли корхоналар ва фирмалар нарх белгилашга катта эътибор
берадилар. Улар ўзларининг нарх стратегиясини ишлаб чиқишда қуйидаги
мақсадларни кўзлайдилар:
- товар сотишни кўпайтириш;
- кўпроқ фойда олиш;
- ўрнини муайян мавқеини сақлаб қолиш.
Бозордан рақибларни суриб чиқариб, ўз мавқеини мустаҳкамлаш
учун фирмалар махсус нарх қўллайдилар, уни бозорга кириб олиш нархи
ёки демпинг нарх деб аталади.
Бу нарх рақибни синдиришга қаратилганлигидан давлат уни
таъқиқлайди, шу сабабли фирмалар уни яширин қўллайдилар ва бу иш
расмий нархнинг бир қисмини кечиб юбориш шаклида бўлади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling