Лекциялар курси тошкент-2018
Менежмент вужудга келиши ва ривожланиши
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
9.3 Менежмент вужудга келиши ва ривожланиши
Хорижий менежмент капитализм даврида вужудга келган. Унинг шаклланишидан олдин бошқарув вазифаларининг ажратилиши, унга хос бўлган бошқарув меҳнатининг тарқалиши, унинг махсус назарий асос яратилишига эҳтиёж ўсиши юз берди. Дастлабки менежерлар ҳарбий интизоми, жазо билан қўрқитиш, ҳар қандай буйруқ ва фармонларга сўзсиз итоат этиш усулларини қўллаганлар. Бундай бошқарув меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, улардан иложи борича кўпроқ қўшимча қиймат ундиришнинг ғоятда самарали усули, деб қаралган. Кейинчалик “илмий менежмент” деб ном олган мумтоз менежмент мактабининг шаклланиши ХХ аср бошларига оиддир. Бу мактаб асосчиси америкалик муҳандис ва назариётчи Ф.Тейлор (1856-1915) ҳисобланиб, унинг назарияси кейинроқ “Тейлоризм” номини олди. Унинг асосий йўналиши – ёлланма ишчилар меҳнатининг унумдорлигини оширишда ғоятда самарадор ва мақбул усулларни излашдир. Унинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат: барча меҳнат жараёнлари, унинг миқдори ва кетма-кетлиги аниқ-пухта ихтисослаштирилиши ва қатъий вақт оралиқларида тақсимланиши керак; ҳар бир меҳнат жараёни ва хатто ҳар бир ҳаракат пухта ишлаб чиқилган қоидалар ва жараёнларга бўсундирилиши, юқоридан белгилаб берилган иш усуллари ва қоидаларни бажариш учун доимий талабчан назорат амалга оширилиши лозим эди. Унинг “Корхонани илмий бошқариш асослари”, “Бошқаришни илмий ташкил этишнинг тамойил ва усуллари”, “Саноат корхоналарини 66 маъмурий-техникавий ташкил этиш” каби машҳур асарлари хорижда чоп этилган ишлаб чиқаришни бошқаришни илмий ташкил этиш бўйича адабиётларнинг катта тўпламига асос солган. Ф.Тейлорнинг диққат-марказида, энг аввало ёлланма ишчилар меҳнатининг унумдорлигини оширишда ғоятда самарадор ва мақбул усулларни излаш туради. Тейлор киши ақл-заковатига катта эътибор берган. Масалан, у корхона устаси қуйидаги тўққиз сифатга эга бўлиши лозимлигини таъкидлаган: 1) ақл-заковатга; 2) маълум маълумотга; 3) иш тажрибасига; 4) одобга; 5) ғайратга; 6) зийракликка; 7) ҳалолликка; 8) тўғри фикр юритишга; 9) яхши саломатликка. Шу билан бирга Тейлор бу сифатларнинг барчасига эга бўлган кишини топиш жуда мушкул эканлигини айтган. Кўпчилик фақат учта сифатга эга бўлади – улар оддий иш ҳақи тўланадиган ишга олиниши мумкин. Бу сифатларнинг тўрттасига эга бўлган киши нисбатан кўп ҳақ тўланадиган ишга олиниши керак. Агар юқорида санаб ўтилган тўққиз сифатга эга бўлган киши топилса, уни уста лавозимига эмас, бошқарувчи лавозимига қабул қилиш керак. Тейлоризм илмий бошқарув ҳаракатини бошлаб берди. Бу ҳаракат АҚШни қамраб олиб, бошқа капиталистик мамлакатларга ҳам кенг равишда тарқалди. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling