Лекциялар курси тошкент-2018


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Е. Ҳисоб ва назорат - бу бошқарилувчи тизим ҳолатининг назорат
ва ҳисобга олиш, ишни бир меъёрда таъминлашни бошқариш.
Бошқаришнинг функциялари қуйидагича:
1) асосий ишлаб чиқаришни бошқариш;
2) ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш;
3) маҳсулот сифатини бошқариш;
4) меҳнат ва иш ҳақини бошқариш.
Муҳокама учун назорат саволлари:
1. Бoшқaриш мaқсaди нимa? У қaндaй тaлaблaргa жaвoб бериши кeрaк?
2. Бoшқaриш мaқсaди қaндaй турлaргa бўлинaди?
3. Жoрий вa истиқбoлдaги мaқсaдлaр билaн узлуксиз вa фурсaтли
мaқсaдлaр ўртaсидa қaндaй фaрқ бoр?
4. Муaммoли вa инновaциoн мaқсaдлaр тўғрисидa нимaлaр дeя oлaсиз?
5. Яккa мaқсaдлaр деганда нимaни тушунaсиз?
6. Мaқсaдгa қaндaй сифaтлaр xoс?
7. “Мaқсaдлaр шaжaрaси” ёки мaқсaдлaр иерaрҳияси деганда нимaни
тушунaсиз?
8. Бoшқaришдa мaқсaдли ёндашув усулининг мoҳияти нимaдa?
9. Мaқсaдли бoшқaриш усулининг қaндaй aфзaллик тoмoнлaри бoр?
11-МАВЗУ. Бошқариш усуллари
Режа:
11.1 Бошқарувнинг иқтисодий усули.
11.2 Бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик усули.
11.3 Бошқарувнинг ижтимоий-псиxологик усули.
Таянч иборалар: Менежмент, саноат, методология, иқтисодиёт,
индукция, дедукция, анализ, синтез, монографик усул, статистик усул,
индекс, макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт, самарадорлик, инновация,
мақсад, усул, услуб, функция, режалаштириш, ташкил этиш,
мувофиқлаштириш, рағбатлантириш, ҳисоб ва назорат.
11.1 Бошқарувнинг иқтисодий усули
Бошқарув усуллари ишчи жамоалари олдига қўйилган вазифаларни
ўз вақтида юқори сифатли қилиб бажарилишини таъминлаш учун уларга
нисбатан қуриладиган чора-тадбирларни ва таъсирчан усулларни
қўлланилишини билдиради.
Бошқарув усуллари ўзининг тавсифига кўра иқтисодий, ташкилий-
маъмурий ва ижтимоий руҳий бўлиши мумкин.


77
Бошқарувнинг иқтисодий усуллари кишиларга иқтисодий мафаатлар
орқали таъсир кўрсатади ва иқтисодий манфаатлардан фойдаланишга
асосланган.
Бу усул ходимлар ва меҳнат жамоаларининг моддий манфаатларига
асосланган бўлиб, давлат жамоат ва ҳар бир ходимнинг манфаатларини
бир-бири билан узвий боғланишга имкон яратади.
Иқтисодий усуллар иқтисодий таъсир воситалари йиғиндисидан
(таннарх, нарх, фойда, рентабеллик, моддий рағбатлантириш, кредит,
бизнес-режа, солиқлар, иш ҳақи), яъни хўжалик фаолиятига таъсир
этишнинг ҳар бир жамоа мос хўжалик бўғини билан узвий алоқада амал
қилишини таъминловчи тадбирларидан иборатдир. Иқтисодий бошқарув
усулларининг асосий вазифаси ишлаб чиқаришда ҳар бир маҳсулот
бирлигига сарфланадиган харажатлар миқдорини камайтиришга имкон
берувчи хўжалик механизмларининг янги усулларини вужудга келтириш
ва ундан самарали фойдаланишдир.
Хўжалик фаолияти негизини учта асосий масала: ишлаб чиқаришни
бошқариш, режалаштириш ва рағбатлантириш ташкил этади.
Бозор механизмининг муҳим вазифаларидан бири бизнес-режа ва
бозорнинг узвий боғлиқ бўлишига имкон яратувчи пул ва товар
ресурслари тўғри нисбатини таъминлашдир.
Бозор – бу товар-пул муносабатларининг доимо сақланувчи
балансидир. Бозор муносабатлари шароитида режали иқтисодиётга
нисбатан қатъий бошқарув тизими ўрнатилади. Бозор тамойиллари
хўжалик раҳбарларидан ташаббускорлик, корхона фаолияти масалалари
бўйича 
юқори 
натижаларга 
эришиш 
мақсадида 
қайишқоқлик,
таваккалчиликни талаб этади.
Бозор иқтисодиёти маъмурий-буйруқбозлик тизимига нисбатан
қарама-қарши тизим бўлиб, бозорда нарх, солиқ, кредит воситасида
тартибга солиш, энг аввало ижтимоий мақсадда амалга оширилади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling