Лекциялар курси тошкент-2018
ташкилий барқарорлаштирувчи, фармойиш ва интизом
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11.3 Бошқарувнинг ижтимоий-псиxологик усули
ташкилий
барқарорлаштирувчи, фармойиш ва интизом. Таъсир этишнинг ташкилий-барқарорлаштириш усуллари асосий мақсади ҳамкорликда ишлаш учун ташкилий асос яратишдир, яъни вазифа, мажбурият, жавобгарлик ва ваколатларни тақсимлаш, тартиб ўрнатиш ва ҳ.к.. Маъмурий таъсирнинг ташкилий шаклларининг икки: ташкилий регламентлаш ва ташкилий меъёрлаш турлари мавжуд. Ташкилий регламентлаш воситасида давлат бошқарувчи ва бошқариладиган тизимга уларнинг мақбул нисбатини, ташкилий тизимини ва ҳар бир даражада бошқарув чегараларини аниқлаш мақсадида таъсир этади. Ташкилий регламентлашга мисол қилиб лавозимлар ҳақида Низомни кўрсатиш мумкин. Ташкилий меъёрлаш ҳужжатлари воситасида хомашё, материаллар сарфини меъёрлаш, маҳсулотлар ишлаб чиқаришга меҳнат сарфи, ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш, техникавий ва технологик меъёрлар (стандартлар, меъёрлар, қайта ишлов бериш усули, тартиби ва ҳ.к.) ишлаб чиқаришини ташкил этиш меъёрлари. Таъсир этишнинг фармойиш усуллари чекловчи ҳужжатларда кўзда тутилмаган мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда кундалик жадал бошқариш мақсадида қўлланилади. Фармойиш таъсирининг асосий мақсади бошқарув аппаратининг аниқ ҳаракати, бошқарувнинг барча бўлинма ва хизматлари барқарор ишлашини таъминлаб беришдан иборат. 79 Таъсир этишнинг фармойиш усуллари буйруқ, фармойиш, кўрсатма ва бошқа меърий ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Интизомий таъсир усуллари ташкилий барқарорлаштирувчи ва фармойиш воситасида таъсир этиш усулларини тўлдириб, интизомий талаблар ва мажбуриятлар тизими воситасида ташкилий алоқалар барқарорлигини таъминлашга қаратилгандир. 11.3 Бошқарувнинг ижтимоий-псиxологик усули Бошқаришнинг ижтимоий-руҳий усулида ишловчиларга руҳшунослик ва ижтимоий билимлар асосида таъсир кўрсатади. Ижтимоий руҳшуносликка оид илмларни билмаган раҳбар одамларни бошқара олмайди. Корхона ютуғининг 15%и бошқарувчининг билимига боғлиқ бўлса, 85%и одамлар билан ишлай олиш қобилиятига боғлиқ. Ижтимоий (социология) ишлаб чиқариш шароитида асосий меҳнат омиллари, турли ижтимоий ҳодисалар ва улар орасидаги боғлиқликларни ўрганади. Руҳшунослик (психология) фан сифатида киши руҳини ўрганади. Руҳият деганда, фикр, интилиш, хоҳиш кабилар тушунилади. Бозор муносабатлари, мулкчиликнинг турли шакллари одамларнинг ижтимоий ва аҳлоқий хусусиятларини юксак даражада намоён этишга имкон беради. Амалдаги қонунлар билан ижтимоий ва ҳуқуқий меъёрлар, илғор аҳлоқ шакллари амалга оширилади. Умуминсоний аҳлоқ этикаси ва ҳуқуқлари этика меъёрлари тизимида ўз аксини топади ва уни бажариш ҳамма учун мажбурийдир. Моддий рағбатлантириш билан бир қаторда маънавий рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллаш яхши натижа беради. Маънавий рағбатлантиришга қуйидагилар киради: фахрий ёрлиқлар бериш, орден ва медаллар билан мукофотлаш, раҳматнома ва бошқалар киради. Бошқаришнинг руҳий усуллари одамлар ўртасида соғлом муҳитни ҳосил қилади, шахснинг руҳий хусусиятларини очади. Шахснинг руҳий хусусиятларига қуйидагилар киради: одамлар қизиқиши ва қобилияти, ғайрати. Бошқаришда раҳбар инсоннинг ҳамма қирраларини ўрганиши лозим. Бошқарувнинг ижтимоий-психологик усуллари ишлаб чиқаришда мавжуд ижтимоий механизмни (ўзаро муносабатлар, ижтимоий эҳтиёжлар) қўллашга асосланади. Бошқарувнинг ижтимоий усуллари ижтимоий тартибга солиш воситасида амалга оширилади. Ижтимоий тартибга солиш усуллари турли гуруҳлар ва шахслар мақсади ва манфаатларини аниқлаш ва ростлаш йўли билан ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ва уйғунлаштириш мақсадида қўлланилади. Улар жумласига ижтимоий ташкилотлар Низомлари, шартномалар, ўзаро мажбуриятлар, ишчиларни танлаш, тақсимлаш ва ижтимоий 80 эҳтиёжларни қондириш тизими киради. Ижтимоий тартибга солиш усуллари инсон омили фаоллигини ошириш, бошқарувни демократлаштириш мақсадида қўлланилади. Бошқарувнинг психологик усуллари жамоада мақбул психологик ҳолат ташкил этиш йўли билан кишилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилгандир. Психологик усулларга кичик гуруҳ ва жамоаларни ташкил этиш, меҳнатни рағбатлантириш, малакали кадрлар танлаш ва уларни ўқитиш ва ҳ.к.лар киради. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling