Меҳнат воситаси - киши томонидан меҳнат предметларига таъсир
кўрсатишда ёрдам берадиган ишчи кучи ва машиналари, приборлар,
назорат қилувчи ускуналар ва шу кабилардир. Ишлаб чиқариш
жараёнининг нормал бўлишлигини таъминловчи бино ва иншоатлар ҳам
меҳнат
воситаси
ҳисобланади. Меҳнатнинг
ўзи
ҳам
такомиллаштирилмоқда. У
механизациялаштирилмоқда
ва
автоматлаштирилмоқда.
14.2 Ишлаб чиқариш жараёнларининг турланиши
Маҳсулот тайёрлашнинг ишлаб чиқариш жараёни ҳар хил
жараёнлардан иборат бўлади. Улар ҳар бири маълум технологик босқични
ўз ичига олади. Меҳнат жарёни элементлари бирлиги сифат ва миқдорий
белгиларига биноан амалга ошади ва бир қанча йўналишлар бўйича олиб
борилади. Ишлаб чиқаришни ташкил этишда функционал, макон ва
замондаги бўлакларга ажратиш фарқланади. Ишлаб чиқаришни ташкил
қилишнинг функционал элементли бўлаги ишлаб чиқаришнинг бир бутун
жарёнида техника, технология, меҳнат предмети ва меҳнат ўзининг ҳам
тартиблаштирилишини назарда тутади. Ишлаб чиқаришни ташкил
этишнинг элементли бўлагини асосий вазифасини юқори сифатли
маҳсулот олишни таъминлайдиган асбоб-ускуналар, инструментлар,
материал ва юқори малакали кадрларни тўғри танлаш ҳисобланади.
Алоҳида ишлаб чиқариш жараёнларининг (қуритиш, тозалаш ва ҳ.к.) ўзаро
бирлашиши ишлаб чиқаришнинг макон ва замонда ташкил этилишини
таъминлайди. Тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришни кўплаб алоҳида
жараёнлар йиғиндисидан иборатдир. Маълумки, хомашёнинг тайёр
маҳсулотга айланишида барча жараёнларнинг роли бир хил бўмайди.
Умуман ишлаб чиқариш жараёни асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи
каби турларга бўлинади.
Асосий ишлаб чиқариш жараёнида қайта ишлов берилиши
натижасида хомашёнинг геометрик андозалари, ўлчовлари ва физикавий
хусусияти ўзгаради ва у тайёр маҳсулотга айланади. Тўқимачилик
машинасозлиги корхоналарида бундай жарёнларга пахта хомашёсини
қуритиш ва тозалаш; жинлаш; линтлаш; тола, момиқ ва чигитни тозалаш;
пресслашлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |