Лекциялар курси тошкент-2018


 Менежментда кулланиладиган услублар


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

13.3 Менежментда кулланиладиган услублар
Менежментда учта асосий услуб ажратиб кўрсатилади: авторитар
(ёки буйруқ, автократ); демократик (ёки коллегиал), либерал.


87
Менежментнинг авторитар услубида ходимлар фақат уларга
буюрилган вазифани бажаришлари лозим, бунда улар фақат энг кам зарур
ахборотга эга бўлишлари керак. Раҳбарликнинг авторитар усули армия ва
флотда қўлланилади. У расмий тизим, низомда кўрсатилган харбийлар
ҳуқуқ ва бурчларига таянади. Авторитар услубнинг афзал томони
бўйсунувчиларга таъсир этишнинг марказлашган бўлишидир. Шу сабабли,
авторитар услубда таъсирлар тезкор ва мақбул услубда таъсирлар тезкор
ва мақбул бўлишга осон эришилади. Лекин бу услуб ходимлар
ташаббускорлигини рағбатлантирмайди. Раҳбар ўз ходимлари меҳнати
самарадорлигини оширишда қийинчиликка дуч келади. Бундай раҳбарнинг
энг катта камчилиги - ташаббусни бўғиш, қўл остидагилар ижодий
кучларидан фойдаланмаслиги, иш бир тартибда бажарилишидир.
Раҳбарлик қилишнинг демократик услуби қарорлар қабул қилиш ва
ечишда жамоа аъзоларини кенг жалб этиш билан ажралиб туради. Бунда
муҳокама қилишнинг мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг жамоа
шаклларидан кўпроқ фойдаланилади, раҳбар ўз ваколатининг бир қисмини
қўл остидагиларга топширади. Раҳбарлик қилишнинг демократик услубида
ходимлар ўз иши истиқболи ҳақида тушунчага эга бўлиш учун етарли
ахборот оладилар. Демократик услубнинг афзаллиги - ходимлар
ташаббускорлиги ва ўз ишидан мамнун бўлиши учун қулай шароит
яратилишидир.
Раҳбарликнинг либерал услуби раҳбарнинг жамоа фаолиятига
минимал аралашуви билан ҳарактерланади. Раҳбар бундай ҳолда меҳнат
жамоалари ўртасида воситачи вазифасини бажаради, ходимларни иш учун
зарур ахборот билан таъминлайди. Либерал услуб мақсад аниқ ва
ходимлар иши индивидуал хусусиятга эга бўлган ҳолдагина қўлланилиши
мумкин. Бундай шароитда ходимлар ўз фаолиятини режалаштирадилар ва
ташкил этадилар, раҳбарга эса фақат зарур ҳоллардагина мурожаат
қиладилар. Либерал услуб кўпроқ илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик
қилишда қўлланилади, чунки бу ҳолда ижодий фаоллик ва мустақиллик
талаб этилади. Ишлаб чиқариш шароитида либерал услубни қўллаб
бўлмайди.
Амалда аниқ бир услуб соф ҳолда қўлланилмайди кўп ҳолларда бир
қанча услублар комбинациясидан фойдаланилади. Фаол раҳбар онгли
равишда у ёки бу услубнинг ижобий томонларидан фойдаланишга, салбий
томонларини бартараф этишга ҳаракат қилади.
Лекин барча услублар бир хил кучга эга деб ҳисоблаш нотўғри
бўлади. Доимо раҳбарлик қилишнинг демократик усули афзал кўрилади.
Худди мана шу услуб истиқболга эга, уни ривожлантириш ва
такомиллаштириш зарур.


88

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling