Лекциялар курси тошкент-2018


Хомашёнинг тайёр маҳсулотга айланишида


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Хомашёнинг тайёр маҳсулотга айланишида узлуксиз ишлаб
чиқаришда таъминлашда зарурий имконият яратадиган жараён - ёрдамчи
жараёндир. Тўқимачилик машинасозлиги корхоналарида ёрдамчи
жараёнларга қуйидагилар киради: асбоб-ускуналарни таъмирлаш,
электроэнергия ва мойлаш материаллари билан таъминлаш.
Хизмат кўрсатувчи жараёнлар - ҳам асосий, ҳам ёрдамчи
жараёнларга хизмат кўрсатувчи жараёндир. Уларга омбор хўжалиги,
транспорт хизмати ва шу кабилар киради.


90
Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш жараёни ва қисман меҳнат
жараёнлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ тарзда йўлга қўйилган ҳолда
юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш натижасида корхона юқори
даражадаги самарадорлик кўрсаткичларига эришади. Шуни қайд этиш
лозимки, асосий ишлаб чиқариш жараёнларида бир хил ишлаб чиқариш
бўлимларининг иш унуми бир-бирига мос эмаслиги, ишчиларнинг нотўғри
жойлаштирилиши, технология тизимига эътибор бермаслик, меҳнатни
илмий асосда ташкил қилмаслик натижасида ёрдамчи ишлаб чиқариш
жараёни юқори даражада ташкил этилмаслиги каби корхона техник-
иқтисодий кўрсаткичларининг пасайишига олиб келади.
Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг макон тури ишлаб чиқаришни
самарали хусусий жараёнларга ажратишни таъминлайди, уларни аниқ бир
ишлаб чиқариш участкасига бириктиришки, улар ўртасида ўзаро
алоқадорликни ўрнатишни таъминлайди.
Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг фазовий тури ишлаб чиқариш
циклининг даврийлигини, алоҳида ишлаб чиқариш жараёнлари
бажарилиши кетма-кетлиги, қайта ишлашга пахта хомашёси партиялари
навбатга турилишини аниқлайди.
Ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёни операциялардан ташкил топган
бўлиб, иш жойлари бўлишлигини талаб этади.
Технология жараёнининг асосий қисми операциядир. Операция
деганда меҳнат предмети билан ишчилар томонидан бир жойида
жиҳозларни қайта созлаш ва уни жойини ўзгартирмасдан амалга
ошириладиган ишлаб чиқариш тушунилади. Операция технологик
жараёнларни режалаштиришнинг, тузиб чиқишнинг ва меҳнатни
меъёрлаштиришнинг асосини ташкил этади. Чунки, жиҳозларнинг бутун
имкониятларидан тўла фойдаланиш, уларнинг тўхтовсиз ишлашига
эришмоқ учун ва бу жиҳозларда ишлашга қанча ишчи кераклигини билиш
учун операцияни бажаришга кетадиган вақтни ҳисоблаб чиқиш керак
бўлади. Операциялар

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling