Лекциялар курси тошкент-2018


фазаларга бўлинади, фазалар эса майда


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

фазаларга бўлинади, фазалар эса
майда
ҳаракатларга бўлинади. Операцияларни меҳнат жиҳатдан бундай
элементларга бўлиш ишлаб чиқариш жараёнини таҳлил қилиш учун
хизмат қилади.
Меҳнатни ташкил этиш жараёни маълум бир вақт ичида, маълум бир
фазода амалга оширилади. Ўша фазонинг жараёни керакли асбоб-ускуна ва
машиналар билан таъминланган, маълум бир меҳнат операцияларнинг бир
ёки бир гуруҳ ишчилар томонидан бажарилишига мўлжалланган иш
ҳисоби ҳисобланади.
Иш жойи ишлаб чиқариш жараёнининг биринчи босқичи ва унинг
техник-ташкилий асоси ҳисобланади. Иш жойида ишлаб чиқаришнинг
асосий учта элементнинг бирлашув жараёнида меҳнат амалга оширилади.
Иш жойида меҳнат предметлари ва меҳнат ресурслари ўзаро таъсири
натижасида меҳнат фаолияти вужуга келади.


91
Тўқимачилик машинасозлиги корхоналарида ҳар бир иш жойи
ўзидан олдинги ва кейинги иш жойлари билан бевосита технологик
боғлиқдир. Шунинг учун ҳам тўқимачилик машинасозлиги корхоналарида
иш жойини ташкил этишда ўзаро боғланиш омилларига эътибор бериш
шартдир.
14.3 Ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш тамойиллари
Истеъмолчиларнинг доимий ўсиб борувчи талабини тўлароқ
қондириш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг кенг қамровли
жараёнини такомиллаштириб бориш талаб этилади.
Ишлаб чиқаришни муваффақиятли ташкил этиш жараёни асосий,
ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жараёнлар ҳамда кишилар ва ишлаб
чиқаришнинг 
моддий 
элементларини 
биргаликда 
муқобил
бирлаштиришдир.
Корхоналарда ишлаб чиқаришни самарали ташкил этишни
таъминлайдиган асосий тамойиллар қуйидагилардир: ихтисослаштириш,
пропорционаллик, тўғри чизиқлилик, узлуксизлилик, бир маромдалик.
Ихтисослаштириш принципи. У шуни англатадики, ҳар бир иш
жойи, участкаси, цехи, оқимга қатъий чегараланган коменклатурадаги иш
ёки жараён (бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи) бириктирилган
бўлади. Пропорционаллик тамойили - ишлаб чиқариш жараёни,
бўлимлар ва иш жойларида вақт бирлигида ишлаб чиқариш унумдорлиги
бир хилда бўлишлигидир. Пропоционаллик бузилганда ишлаб чиқаришда
узлуксизлилик, бир маромдалик таъминланмайди ва иш жойларида
ортиқча материаллар тўпланиб қолишига олиб келади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling