Лекциялар курси тошкент-2018
Муҳокама учун назорат саволлари
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15-16-МАВЗУ. Корxона бизнес-режаси ва унинг асосий бўлимлари Режа
- Таянч иборалар
- 15.1 Бизнес-режанинг моҳияти ва аҳамияти
Муҳокама учун назорат саволлари:
1. Ишлаб чиқариш жараёни деб нимага айтилади? 2. Меҳнат предмети нима? 3. Меҳнатнинг моҳиятини айтиб беринг? 94 4. Ишлаб чиқариш жараёни қандай турларга бўлинади? 5. Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этишнинг қандай тамойилларини биласиз? 6. Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этишнинг қандай усуллари мавжуд? 15-16-МАВЗУ. Корxона бизнес-режаси ва унинг асосий бўлимлари Режа: 15.1 Бизнес-режанинг моҳияти ва аҳамияти. 16.1 Режалаштириш технологияси. 16.2 Бизнес-режа асосий бўлимлари. Таянч иборалар: Менежмент, самарадорлик, инновация, мақсад, усул, услуб, функция, режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш, рағбатлантириш, ҳисоб ва назорат, қарор, бошқарув қарорлари, стратегик қарорлар, тактик қарорлар, ишлаб чиқариш жараёни, меҳнат, меҳнат предмети, меҳнат воситаси, бизнес-режа, режалаштириш. 15.1 Бизнес-режанинг моҳияти ва аҳамияти Корхона фаолиятини режалаштириш дейилганда унинг яқин ва узоқ келажакдаги фаолиятини белгилаш, бажарилиши кўзда тутилган ишларни асослаш, конкретлаштириш, талаб ва таклифни олдиндан кўра билган ҳолда ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш тушунилади. Илғор технология ва бозор тадқиқотларининг режаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ташкилий-бошқарув ва молия муаммоларини ҳал қилиш бизнес-режада акс этиши керак. Бизнес-режа – бу ҳужжат, унда аниқ вазиятда бизнеснинг моҳияти, бошланиш имконияти, давоми ва унинг кенгайтирилиши акс этади. Бизнес-режа бир неча муҳим вазифаларни бажаради. Бизне-режани тайёрлаш жараёни фикрлашни жонлантиради, тадбиркорликни пухталик билан ўйлашга ва ўз ишини турли нуқтаи назардан таҳлил қилишга, ҳақиқий имконият ва қийинчиликларни баҳолашга мажбур қилади. Учинчи вазифа – назорат. Қоғозда баён қилинган режа келгуси назоратларда ва эришилган натижаларни баҳолашда ҳар доим ишлатилиши мумкин. У корхона фаолияти келгусида яхшилашга асос бўлиб хизмат қилади. Тўртинчи, асосий вазифа – жамғариш. У бошқа жисмоний ва юридик шахслардан пул маблағлари жалб қилишга имконият яратади. Жаҳон тажрибасида бизнес-режани тузиш босқичлари ва унинг ташкилий қисмлари аниқ белгиланмаган. Асосий йўналишни сақлаган ҳолда, бошқа бўлимларга ахборотни кўчириш ёки уларни бирлаштириш ҳисобига бўлимлар сони кам бўлиши мумкин. 95 Корхонанинг тадбиркори, менежери бизнес-режани ишлаб чиқишнинг аниқ схемаси, унинг таркиби ва баёни, ҳажми, ахборот устунлигини танлашда қуйидаги омилларга эътибор беради: - Корхона статуси ва катта-кичиклиги (кичик, ўрта, йирик бизнес); - Режалаштириш фаолиятининг босқичлари (бизнес бошланиши, яъни янги ишлаб турган корхона фаолиятининг давоми); - Режанинг мақсадли йўналиши (асосан ички ишларга ёки қарз ва сармоя олишга унисига ҳам бунисига ҳам); - Бизнес хусусияти ва қийинчилиги; - Керакли маълумот ва ахборотнинг борлиги; - Бошқа мутахассисларнинг ёрдамига муҳтожлиги ва бошқалар. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling