Лекциялар курси тошкент-2018


 Бошқарув шакл ва усулларини такомиллаштириб бориш


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

4. Бошқарув шакл ва усулларини такомиллаштириб бориш
тамойили. Бозор иқтисодиёти шароитида бошқарувнинг уч шакли:
хусусий, жамоа, давлат бошқаруви мавжуд. Бошқарувнинг хусусий
шаклида мулкдор якка ўзи қарор қабул қилади ва бутун иш натижаси учун
жавобгар бўлади. Ушбу шаклнинг ижобий томони мулк эгаси ишлар
боришини ўзи тўлиқ назорат қилиш имкониятига эгалиги, камчилиги эса
унча катта бўлмаслиги ва бир киши бошқарувнинг турли вазифаларини
бажаришга мажбурлигидир.
Бошқарувнинг жамоа шаклида икки ва ундан кўп жисмоний ва
ҳуқуқий шахслар бошқарув қарорларини биргаликда қабул қиладилар ва
корхона ёки ҳиссадорлик жамияти фаолияти учун жавобгар бўладилар.
Шерикчилик нисбатан малакали бошқарув қарорларини қабул қилиш,
бошқарувнинг хусусий шакли камчиликларни бартараф этишга имкон
беради.
Давлат бошқаруви шакли давлат ёки маҳаллий мулк бўлган
корхоналарда амалга оширилади. Давлат бу каби корхоналар учун тўлиқ
жавоб беради.
5. Кадрлар танлаш ва жойлаштириш тамойили. Бозор
иқтисодиёти шароитида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш
тамойили муҳим аҳамият касб этади. Бозор муносабатлари бошқарув
соҳаси кадрларига қатъий талаблар қўяди, уларнинг ишбилармонлик
сифатлари ишлаб чиқариш олдида турган масалаларни белгилайди.
6. Агентлар мустақиллик ва эркинлиги тамойили. Бозорда
агентлар фаолияти иқтисодий жавобгарлик билан биргаликда амалга
ошиши керак.
7. Шахсий ташаббус тамойили. Бозорда ишбилармон, омилкор,
шахсий фойда учун ҳаракат қилувчи тадбиркор кишилар фаолият
юритиши керак.


75
8. Жавобгарлик ва таваккалчилик тамойили. Тадбиркор ўз
фаолияти учун жавобгар бўлиши, бунда маълум таваккалчилик ҳам
ҳисобга олиниши, яъни тадбиркорнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўлиши
керак.
10.4 Бошқариш функциялари

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling