Лекциялар курси тошкент-2018


Муҳокама учун назорат саволлари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Муҳокама учун назорат саволлари:
1. Иқтисодий бошқарув усулларининг қандай ютуқ ва камчиликларини Сиз
тасаввур этасиз?
2. Бошқаришнинг иқтисодий усулининг афзалликлари нималардан иборат?
3. Ташкилий-фармойиш (маъмурий) усулларининг моҳияти нима?
4. Ташкилий-фармойиш усулининг дастаклари нималардан иборат?
5. Бошқаришнинг ижтимоий-психологик усули қайси ҳолларда
қўлланилади?
12-МАВЗУ. Бошқарув қарорлари
Режа:
12.1 Бошқарув қарорларининг моҳияти ва уларнинг таснифи.
12.2 Бошқарув қарорларига кўйиладиган талаблар.
12.3 Бошқарув қарорларини тайёрлаш жараёни ва қабул қилиш.
12.4 Бошқарувни ташкил этиш ва самарадорлик.
Таянч иборалар: Менежмент, самарадорлик, инновация, мақсад, усул,
услуб, функция, режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш,
рағбатлантириш, ҳисоб ва назорат, қарор, бошқарув қарорлари, стратегик
қарорлар, тактик қарорлар.
12.1 Бошқарув қарорларининг моҳияти ва уларнинг таснифи
Қарор қабул қилиш ва уни бажаришни ташкил этиш менежментнинг
асосий жараёни ҳисобланади. Қабул қилинган қарор бошқарув моҳиятини
сифати ва аҳамиятини белгилайди. Бу эса ўз навбатида ишлаб
чиқаришнинг самарадорлигини оширади.
Бошқарув қарорлари кенг маънода ҳамма объектив қонунлар асосида
жамиятнинг моддий ва маънавий талабларини реал қондириш
имкониятларининг келишилган шаклидир. Бошқарув қарорларини
иқтисодга қўлласак - бу жамият ва шахс талабларини таъминлаш
мақсадида аниқ онгли дастур асосидаги ҳаракатдир.


81
Қўйилган масалага қараб, меҳнат ва ҳолатларни аниқ ҳисобга олиб
ишлаб чиқаришни энг мақбул ривожлантириш бошқарув қарорларининг
мазмунидир.
Қарор - бу бошқарув фаолиятининг шундай шаклики, унда раҳбар
меҳнати гавдаланади, меҳнат жамоасига мақсадга йўналган таъсири ўз
ифодасини топади. Қарор қабул қилишни тиклаш - раҳбарнинг етакчи
фаолият жараёни, кейинги бошқарув муваффақиятини белгилайди.
Бошқарув қарорлари турли даражада бўлади.
Қарорлар қуйидаги кўринишга бўлинади:
1. Стратегик қарор - бу истиқболий қарор, унда иқтисоднинг узоққа
мўлжалланган ривожланиш вазифалари ва мақсадлари белгиланди. Бунда
узоқ даврни кўзлаб жиддий асосланган ва мувозанатлаштирилган ҳаракат
дастури асос қилинади. Унда узоқ муддатли мақсад кўзланади, уларни
бошқариш муддати белгиланади, қўйилган масалани амалга ошириш ва
услублари кўрсатилади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling