Лекциялар курси тошкент-2018
Муҳокама учун назорат саволлари
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-МАВЗУ. Бошқарув тизими назарияси ва амалиётининг ривожланиш босқичлари Режа
- Таянч иборалар
- 9.1 Менежментнинг моҳияти ва вазифалари
Муҳокама учун назорат саволлари:
1. Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг моҳияти. 2. Ишлаб чиқариш харажатларини таснифлаш. 3. Бошқа харажатлар таркибига нималар киради? 4. Фойда иқтисодий категория сифатида ҳамда унинг корхонанинг тижорат ва ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилишдаги аҳамияти. 5. Фойдани шакллантириш манбалари. 6. Фойдани тақсимлаш ва уни кўпайтириш йўллари. 7. Рентабелликнинг иқтисодий моҳияти. 8. Рентабеллик кўрсаткичлари ва уларни аниқлаш услубияти. 9. Баҳо ва баҳолашнинг моҳияти, аҳамияти ва мазмуни. 10. Баҳо функциялари. 63 11. Баҳонинг турлари. 12. Саноат ишлаб чиқаришида баҳолаш тизимини яхшилаш йўллари. 13. Хорижий мамлакатларда баҳо ва баҳолаш. 9-МАВЗУ. Бошқарув тизими назарияси ва амалиётининг ривожланиш босқичлари Режа: 9.1 Менежментнинг моҳияти ва вазифалари. 9.2 “Менежмент” курсининг предмети ва изланиш услублари. 9.3 Менежмент вужудга келиши ва ривожланиши. 9.4 Менежментнинг турли хорижий мактабларини табақаланиши. 9.5 Менежмент курси назарияси ва амалиётининг Ўзбекистонда ривожланиши. Таянч иборалар: Менежмент, саноат, методология, иқтисодиёт, индукция, дедукция, анализ, синтез, монографик усул, статистик усул, индекс, макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт, самарадорлик, инновация, лизинг, молиявий лизинг, оддий лизинг, венчур, инжиниринг, тендерлар, электронизациялаш, механизациялаш, автоматлаштириш, кимёлаштириш. 9.1 Менежментнинг моҳияти ва вазифалари Мустақил Ўзбекистон давлатини ҳар томонлама ривожлантириш, иқтисодий мустақиллигини таъминлаш кўп жиҳатдан замон талабига жавоб берадиган раҳбар ва мутахассисларни тайёрлаш сифатига боғлиқ. Бозор иқтисодиёти шароитида менежерларни (бошқарувчиларни) тайёрлашда менежмент фани алоҳида ўрин эгаллайди. “Менежмент асослари” курсининг асосий мақсади бозор муносабатлари шароитида ишлай оладиган малакали бошқарувчиларни тайёрлаш, яъни ўқувчиларда замонавий фикрни шакаллантира оладиган, хўжалик юритиш ва бошқарувда янгича усулларни қўллай оладиган даражада назарий ва амалий билимлар беришдир. Шунингдек, “Менежмент асослари” курсининг асосий вазифаси саноат корхоналарининг бошқариш тизимини такомиллаштириш, шунинг негизида бозорни зарур юқори сифатли халқ истеъмоли маҳсулотлари билан бойитиш, жаҳон бозорига чиқишга кенг йўл очиш ва ўз маҳсулотларини хорижий давлатларда рақобатбардош қилиб тайёрлаш, уни валютага сотиш ва бу билан республика иқтисодиётини бошқаришни халқаро андозаларга олиб чиқадиган касбий маҳоратга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйишнинг илмий негизини яратишдир. Менежмент - инглизча сўз бўлиб, ўзбекча “бошқарув” маъносини ифодалайди. Яъни ресурсларни, одамларни бошқариш ва унинг асосий 64 мақсади - олинадиган фойдани кўпайтириш. Бошқарув илмининг америкалик намоёндалари ҳозирги даврни “илмий менежмент” даври деб таърифлайдилар. Илмий атамашуносликда “Менежмент” деганда шундай ижтимоий-иқтисодий жараён тушуниладики, унинг натижасида ўз олдига қўйилган мақсадларга фирма ресурсларига раҳбарлик қилиш орқали эришилади. Менежментни жамиятнинг иқтисодий негизлари билан боғлаб, шу билан биргаликда бошқарувнинг икки – ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий томонларини ҳисобга олган ҳолда ўрганиш лозим. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling