Лекциялар курси тошкент-2018


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Фойдаланилган адабиётлар..............................................................................................141


6
1-МАВЗУ. Кириш. “Иқтисодиёт ва менежмент асослари” фанининг
мазмуни, предмети ва вазифалари
Режа:
1.1Фаннинг объекти, фаннинг мазмуни ва предмети.
1.2Фаннинг предмети ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
Таянч иборалар: Менежмент, саноат, методология, иқтисодиёт,
индукция, дедукция, анализ, синтез, монографик усул, статистик усул,
индекс, макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт.
1.1 Фаннинг объекти, фаннинг мазмуни ва предмети
Ҳар қандай фан ўзининг ўрганиш объектига эга бўлади. Шундай
объектнинг бўлиши у ёки бу фаннинг дунёга қелиши, шаклланиши ва
ривожланишининг муҳим шартидир. “Иқтисодиёт ва менежмент асослари”
фани ҳам ўз ўрганиш объектига эга. Унинг ўрганиш объекти умуман
саноат, хусусан, машинасозлик саноати ҳисобланади. Шу боис энг аввало,
ушбу фаннинг объекти ҳисобланган “Саноат” ҳақидаги таълимот билан
танишиш зарурияти туғилади.
Илм-фан методологияси дейилганда, уни билиш ва ўрганиш
фаолиятининг шакллари ва усуллари мажмуаси тушунилади. Шу фан
бўйича масалани ўртага ташлаш, тадқиқот мавзуси ва илмий назарияни
шакллантириш, шунингдек, аниқланган натижанинг ҳақиқийлиги, яъни
ўрганилаётган 
объектга 
мувофиқлиги 
жиҳатидан 
текшириш
методологияни қўллашнинг энг муҳим томони ҳисобланади. Демак,
методология – бу тадқиқот ёки билиш, англаш йўли, воқеликни амалий ва
назарий ўзлаштириш усуллари мажмуасидир.
“Иқтисодиёт ва менежмент асослари” фанининг назарий,
методологик асосини саноатнинг вужудга келиши ва ривожланиш
муаммолари бўйича ҳозирги назария, ўзбек эли ва хорижий мамлакатлар
иқтисодчиларининг илмий асарлари, Ўзбекистон Давлатининг қонун-
қоидалари, Республика Президентининг фармонлари ташкил этади.
Халқ хўжалигининг етакчи соҳаси бўлган саноатда рўй берадиган
барча ҳодиса ва ўзгаришларни татбиқ этиш анчагина мураккаб жараёндир.
У жонли мушоҳададан абстракт тафаккурга ва ундан амалиётга, яъни –
ҳақиқатни билишнинг, объектив реалликни тан олишнинг диалектик
йўлидан фойдаланишни тақозо этади. Бундай услубий ёндашиш саноат,
унинг тармоқлари ҳамда корхоналарида рўй берадиган ходисалар,
воқеликлар ва иқтисодий жараёнларнинг ўзаро боғлиқлигини, уларнинг
узлуксиз ҳаракати, тараққиёт ва ўзгариши, миқдор кўрсаткичидан сифат
кўрсаткичига ўтиши, вақт ва фазода ривожланишини англаб олишга ёрдам
беради.


7
Диалектика усули муаммолар ўрганилаётган омиллар, шарт-
шароитларнинг намоён бўлиши ва юз бериши, зиддиятларга, қарама-
қаршиликларга бой эканлигини инобатга олишни тақозо этади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling