Лекциялар курси тошкент-2018


Тайёрлов (технологик) заҳирасидан


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Тайёрлов (технологик) заҳирасидан хомашё ва материалларни
ишлаб чиқаришга киритиш учун тайёр ҳолга келтиришда фойдаланилади.
Бундай заҳиралар ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари ва
технологияларига эга бўлган корхоналардагина яратилади. Бундай
корхоналар қаторига ёғ-мой комбинати, ёғочни қайта ишлаш корхонаси
кабиларни киритиш мумкин. Мазкур ҳолларда тайёрлов заҳираси миқдори
тайёрлов технологияси ва операцияларига мос ҳолда нормага солинади.
Мавсумий заҳиралар асосан учта сабабга кўра юзага келади:
биринчидан, хомашё тайёрлашнинг мавсумийлиги; иккинчидан, уни
истеъмол қилишнинг мавсумийлиги; учинчидан, материалларни етказиб
беришнинг мавсумийлиги. Мавсумий заҳиралар ҳажми худди жорий
заҳиралар ҳажми каби, ўртача бир суткада истеъмол қилиш ва мавсумий
заҳиралар яратилиши лозим бўлган вақтга асосан аниқланади.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш бўйича айланма маблағлар
нормативи миқдори қуйидагиларга боғлиқ бўлади:
1. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми.
2. Маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланувчи жорий харажатлар,
яъни таннарх.
Тайёр маҳсулот қолдиқларини нормалаштириш. Ишлаб чиқариш
жараёни тугаллангандан сўнг меҳнат предметлари тайёр маҳсулот
кўринишида муомалага киритилади.
Айланма маблағларнинг тайёр маҳсулотга айланиш нормативи
миқдори, ўртача бир суткалик ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг (таннархи
бўйича) айланма маблағларнинг кунлардаги тайёр маҳсулот нормасига,
яъни тайёр маҳсулотнинг корхона омборида сақланиш муддати сифатида
аниқланади:
Г
н
= В : Т х Н
т.м
Бу ерда:
Г
н
– тайёр маҳсулот нормативи;
В - режалаштирилган даврда режадаги таннарх бўйича ишлаб
чиқарилган маҳсулот;
Н
т.м
– тайёр маҳсулотлардаги айланма маблағлар заҳиралари
нормаси, кунларда;
Т - режадаги даврда календар кунлар миқдори.


39

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling