Лекциялар курси тошкент-2018


 Кадрлар, уларнинг таркиби ва структураси


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

7.2 Кадрлар, уларнинг таркиби ва структураси
Кадрлар (ходимлар) – бу муайян касбни эгаллаш бўйича
тайёргарликни ўтган, амалий тажриба ва меҳнат кўникмасига эга бўлган
ишлаб чиқариш соҳасида иш билан банд бўлган кишилардир.
Кадрларга бўлган талабни аниқлаш, уларни тайёрлаш ва қайта
тайёрлаш, улардан оқилона фойдаланиш, кадрларнинг меҳнати бўйича
режалаштириш ва ҳисобга олиш ва бошқа йўналишлар билан
мужассамлаштириш учун ходимларни гуруҳларга ажратиш керак бўлади,
яъни таснифлаш зарур.
Ишлаб чиқариш, хўжалик фаолиятида қатнашишига қараб саноат
тармоғида банд бўлган барча кадрлар икки гуруҳга бўлинади:
- саноат ишлаб чиқариш ходимлари;
- носаноат ишлаб чиқариш ходимлари;
Маҳсулот ишлаб чиқариш доирасида банд бўлган ходимларнинг
барчаси саноат ишлаб чиқариш ходимлари гуруҳига киради. Саноат ишлаб
чиқариш ходимлари ўз навбатида бажарадиган функциясининг тавсифига
қараб қуйидаги категорияларга бўлинади:
1. Ишчи ходимлар;
2. Муҳандис-техник ходимлар;
3. Хизматчилар;
4. Иш бажарувчи кичик ходимлар;
5. Қоровуллар ва ўт учирувчилар, яъни корхонани қўриқлайдиган ва
ёнғиндан муҳофаза қилувчи ходимлар.
Саноат ишлаб чиқариш ходимларининг энг муҳим ва жуда кўп
қисми - бу ишчилар бўлиб, улар маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш,
хизмат кўрсатиш)да бевосита қатнашадилар, жиҳозларни таъмирлаш,
меҳнат буюмлари ва тайёр маҳсулотни бир ердан иккинчи жойга
ташийдилар ва ниҳоят таъмирлаш – қуриш ишларини бажарадилар.
Ишчилардан кейинги ўринда муҳандис-техник ходимлар туради ва
улар раҳбар ходимлар ҳисобланади. Уларга директорлар, бошқарувчилар,
уларнинг 
муовинлари, бош 
мутахассислар, хизмат 
кўрсатиш
бўлимларининг раҳбарлари киради.


43
Хизматчилар категориясига – ҳужжатларни тайёрловчи, уларни
расмийлаштирувчи, ҳисоб ва назорат ишларини бажарувчи, хўжалик
хизматини бажарувчи (агентлар, кассирлар, иш юритувчилар, котибалар,
статистлар ва бошқа)лар киради.
Тармоқ ва корхона фаолиятини режалаштириш ва таҳлил этишда,
айниқса меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш, ўртача иш ҳақини аниқлаш,
кадрлар қўнимсизлигини аниқлаш учун ходимларнинг ўртача сони
кўрсаткичи кўп ишлатилади.
Кадрларнинг корхонада ҳаракатланишини тавсифлаш учун қуйидаги
кўрсаткичлар ҳисобланади ва таҳлил қилинади:
Ишчиларни қабул қилиш бўйича айланиш коэффициенти (К
пр
):
Ишдан кетиш бўйича айланиш коэффициенти (К
в
):
Кадрлар оқими коэффициенти (К
т
):
Корхона персонали таркибининг доимийлик коэффициенти (К
пс
):
Кадрлар салоҳияти миқдорий тавсиф беришдан ташқари корхона
персоналининг сифат тавсифи ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у корхона
ходимларининг мазкур ишлаб чиқаришга касбий ва малакавий жиҳатдан
яроқлилик даражаси билан аниқланади. Бу ерда биринчи ўринга
“мутахассислик”, “касб”, “малака” каби тушунчалар чиқади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling