Лекциялар курси тошкент-2018


айланма ишлаб чиқариш фондларининг тузилмасини


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

айланма ишлаб чиқариш фондларининг тузилмасини ташкил қилади.
Айланма ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондлари ўртасидаги
худди 
шундай 
фоизлардаги 
муносабатлар 
корхона 
айланма
маблағларининг тузилмаси деб аталади.
Ишлаб чиқариш заҳиралари айланма ишлаб чиқариш фондларининг
асосий қисмини ташкил қилади. Бироқ бозор иқтисодиёти, айниқса, барча
ресурслар тақчиллиги шароитларида ишлаб чиқариш заҳираларининг
ҳаддан ташқари ошириб юборилиши корхона иқтисодиётига салбий таъсир
қилишидан ташқари, ресурсларни “боғлаб” қўяди ҳамда уларнинг
йўқотилишига олиб келади. Шу сабабли айланма маблағлар ҳажмини
оптималлаштириш ва уларни маҳсулот ишлаб чиқариш дастурларига мос
ҳолга келтириш корхонанинг тежамкорлик режимида фаолият юритиши
катта аҳамиятга эга бўлади.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналарнинг айланма
маблағлари ишлаб чиқаришнинг технологик ташкил этиш хусусиятларига
кўра, бир-биридан фарқ қилади. Бу хусусиятларнинг характери ишлаб
чиқарилаётган маҳсулот тури ва мураккаблиги, ихтисослаштириш
даражаси, маҳсулотни реализация қилиш шароитлари ва шу кабилар билан
изоҳланади.
Корхона иқтисодиётига айланма маблағларнинг таркиби ва
тузилмасидан ташқари, уларни ишлаб чиқариш, такрор ишлаб чиқариш ва
муомаланинг турли босқичларида излаб топиш катта таъсир кўрсатади.


37
Айланма маблағларнинг тўлиқ айланиши уч босқичдан иборат бўлиб, бу
жараёнда маҳсулот ишлаб чиқарилади ва сотилади.
Шуни қайд қилиб ўтиш муҳимки, корхонанинг айланма маблағлари
бир вақтнинг ўзида учта босқичда ҳам пул маблағлари, ишлаб чиқариш
заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, ярим тайёр ва тайёр
маҳсулотлар кўринишида мавжуд бўлиши мумкин. Корхонанинг айланма
маблағлари ҳаракати маълум бир иқтисодий қонунлар асосида ишлаши
ҳамда улардан ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқаришнинг барча
босқичларида оқилона фойдаланишни кўзда тутиши ҳам муҳим аҳамият
касб этади. Бу қонунлардан ва айланма маблағлардан фойдаланиш
қоидаларидан четга чиқиш айланма маблағларнинг етишмаслигига ёки
самарадорликнинг пасайишига олиб келиши мумкин.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling