Лекциялар курси тошкент-2018


Муҳокама учун назорат саволлари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Муҳокама учун назорат саволлари:
1. Асосий фондлар нима ва уларнинг кенгайтирилган ишлаб чиқаришдаги
роли қандай?
2. Асосий ишлаб чиқариш фондлари тузилмаси деганда нима тушунилади
ҳамда уларнинг саноат тармоқлари бўйича фарқланишига нима сабаб
бўлади?
3. Замонавий амортизация сиёсатининг моҳияти ва аҳамияти нимада?
4. Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишнинг экстенсив ва
интенсив кўрсаткичлари қандай?
5. Корхона ва саноат тармоғининг ишлаб чиқариш қувватларини ҳисоблаш
усули, тури ва тушунчалари қандай?
6-МАВЗУ. Саноат ишлаб чиқаришининг айланма фондлари ва
маблағлари
Режа:
6.1 Айланма маблағлар тушунчаси, иқтисодий табиати ва уларнинг
корхона фаолиятидаги аҳамияти.
6.2 Айланма маблағларнинг тузилмаси ва ҳаракати ҳамда уларнинг
корхона иқтисодиётига таъсири.
6.3 Айланма маблағларни меъёрлаштириш.
Таянч иборалар: Менежмент, саноат, методология, иқтисодиёт,
индукция, дедукция, анализ, синтез, монографик усул, статистик усул,
индекс, макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт, самарадорлик, инновация,
лизинг, молиявий лизинг, оддий лизинг, венчур, инжиниринг, тендерлар,
электронизациялаш, механизациялаш, автоматлаштириш, кимёлаштириш.


34
6.1 Айланма маблағлар тушунчаси, иқтисодий табиати ва уларнинг
корхона фаолиятидаги аҳамияти
Корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилишда меҳнат
қуроллари (асосий фондлар) ва ишчи кучидан ташқари, айланма
маблағларга ҳам эга бўлишлари зарур. Айланма маблағлар ишлаб
чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга
мўлжалланган пул маблағларидан иборат. Айланма маблағлар, қоидага
кўра, корхонанинг ҳисоб рақамида нақд пул кўринишида жамғарилади.
Ҳар бир корхонанинг айланма маблағлари асосий фондларнинг техник
ҳолати ва маҳсулот ишлаб чиқариш дастури билан боғлиқ. Корхона
қанчалик катта ва унинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари турлари кўп
бўлса, айланма маблағлар шунчалик кўп талаб қилинади. Айланма
маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксизлигини таъминлашнинг
моддий асоси ҳисобланади.
“Айланма маблағлар” атамасидан ташқари “айланма капитал”
ибораси ҳам кўп қўлланилиб, асосан иқтисодий назария ва хўжалик
юритишнинг хорижий тажрибасидан олинади. Моҳиятига кўра, айланма
капитал корхона ишлаб чиқариш капиталининг бир қисми бўлиб, унинг
қиймати ишлаб чиқаришнинг ҳар бир циклида ишлаб чиқарилган
маҳсулотга ўтказилади ҳамда ушбу товарни сотгандан сўнг корхонага
қайтарилади. Айланма капитал кўпинча корхонанинг пул маблағлари
ҳисобланувчи ёки ишлаб чиқариш жараёнида пул маблағларига
айлантирилувчи ҳаракатчан активлари қаторига киритилади.
Айланма маблағларга бўлган қўшимча талаб банклардан олинадиган
кредитлар ҳисобига қопланади.
Бозор иқтисодиёти шароитларида 
корхоналарнинг 
айланма
маблағларга етарли тарзда эга бўлиши уларнинг нормал фаолият юритиши
гарови ҳисобланади. Шуни ҳам унутмаслик зарурки, ишлаб чиқараётган
маҳсулот бирлигига сарфланувчи хомашё, материал, ёқилғи ва энергия
миқдори маҳсулот сифатига таъсир кўрсатмаган ҳолда қанчалик кам бўлса,
маҳсулот шунчалик арзонлашади ҳамда айланма маблағлар камроқ
сарфланиб, улардан фойдаланиш самарадорлиги юқори бўлади.
Корхоналарнинг айланма маблағлари айланма фондлари ва муомала
фондларига тақсимланади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling