Лекциялар курси тошкент-2018
Ноишлаб чиқариш асосий фондлари
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.2 Асосий фондларни баҳолаш
Ноишлаб чиқариш асосий фондлари корхона асосий фондларининг
ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайдиган қисми бўлиб, шу сабабли ўз қийматини тайёр маҳсулотга ўтказмайди. Булар қаторига асосан корхона балансида турувчи тураржой (уй-жой фонди), ошхона, профилактория, клуб, болалар боғчаси ва яслилар, спорт-соғломлаштириш ва бошқа объектлар киритилади. Ишлаб чиқариш миқёсининг ўсиши ва бошқа ижобий ўзгаришлар шароитларида, баъзан корхонанинг асосий фондлари, жумладан, ишчи машиналар ва ускуналар, ишлаб чиқариш бинолари, қурилмалар ва ҳоказолар етмай қолади. Бундай ҳоллар рўй берганда корхона шартнома асосида ўзига керакли бўлган асосий фондларни ёллайди ва улар ижарага олинган ҳисобланади. Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида юзага келувчи мулк муносабатлари лизинг деб аталади (ингл. Lease - ижара). “Корхона иқтисодиёти”га эксплуатация қилинаётган асосий фондларнинг ёши, биринчи ўринда машина ва асбоб-ускуналарнинг ёши катта таъсир кўрсатади. Ҳозирги пайтда машина ва саноат ускуналарини ёш бўйича гуруҳлашда тахминан қуйидаги муддатлардан келиб чиқилади: 5 йилгача, 5 йилдан 10 йилгача, 10 йилдан 15 йилгача, 15 йилдан 20 йилгача, 20 йилдан 25 йилгача ва ҳоказо. Машина ва ускуналарнинг эксплуатация муддати қанчалик юқори бўлса, корхонанинг ишлаб 28 чиқариш қувватлари шунчалик паст бўлади, маҳсулотлар сифати пасаяди, бекор туриб қолиш ва талофатлар кўпаяди ҳамда аксинча. Бундан ташқари, корхона асбоб-ускуналаридан узоқ вақт мобайнида фойдаланилганида таъмирлаш учун ҳам кўп харажатлар сарфланади. 5.2 Асосий фондларни баҳолаш Хўжалик амалиётида асосий фондлар натурал ва қиймат кўринишида ҳисобга олинади. Агар асосий фондларни натурал баҳолаш - ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва замонавийлаштириш масалаларини ҳал қилиш, асбоб-ускуналарни таъмирлаш учун уларнинг гуруҳ ва турлари бўйича графиклар тузиш, шунингдек, таъмирлаш воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш имконини берса, қиймат бўйича баҳолаш эса, асосий фондларни қайта ишлаб чиқаришни режалаштириш, уларнинг мавжуд ҳажмини аниқлаш, амортизация ҳажмини белгилаш, асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини таҳлил қилиш ва ҳоказоларда муҳим аҳамият касб этади. Асосий фондларни баҳолашнинг қуйидаги усуллари мавжуд: Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling