27
Ҳозирги бозор шароитларида корхона кучи ва воситалари ёрдамида
яратилган асосий фондлар ишлаб чиқариш қувватларини шакллантириш ва
улардан фойдаланишга фаол равишда таъсир кўрсатувчи мулк
ҳисобланади. Бутун халқ хўжалиги миқёсида
асосий фондлар
мамлакатнинг миллий бойлигини ташкил қилади.
Асосий фондлар корхона ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисми
бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида узоқ вақт иштирок этада ва ўзининг
натурал-моддий
ҳолатини
йўқотмайди
ҳамда
ўз
қийматини
тайёрланаётган маҳсулотларга қисмлаб ўтказиб беради. Асосий фондлар
қийматини тайёрланаётган маҳсулотга ўтказиш жараёни амортизация деб,
ушбу жараёнда тўпланган маблағлар эса
амортизация ажратмалари деб
аталади.
Иқтисодий мақсадларига кўра, асосий фондлар ишлаб чиқариш ва
ноишлаб чиқариш фондларига тақсимланади. Ишлаб чиқариш
асосий
фондлари ўз моҳиятига кўра, корхонанинг ишлаб чиқариш потенциалини
ташкил қилиб, уларнинг таркибига қуйидагилар киради:
- ишлаб чиқариш бинолари ва
иншоатлари;
- узатиш қурилмалари;
- қувват машиналари ва ускуналари;
- ишчи
машиналар ва ускуналар;
- транспорт воситалари;
- фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлмаган ва қонунчиликда
белгилаб қўйилган қийматлардаги асбоблар ва ишлаб чиқариш инвентари.
Do'stlaringiz bilan baham: