Лекциялар курси тошкент-2018
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тикланиш қиймати бўйича
- Қолдиқ қиймати бўйича
бошланғич қиймат бўйича - асосий воситаларни яратиш ёки сотиб олиш
учун сарфланган харажатлар мажмуидан иборат бўлиб, асосий фондлар ёки уларнинг алоҳида қисмларини фойдаланишга топшириш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган - уларни келтириш, ўрнатиш каби харажатларни ҳисобга олган ҳолда юзага келувчи қиймат. Масалан, битта машина ёки ускунанинг бошланғич қиймати – бу, корхонанинг мазкур машина ёки ускунани маълум бир санада сотиб олган ва бу ҳақда бухгалтерия ҳужжатларида қайд қилинган сотиб олиш нархидир. Тикланиш қиймати бўйича - асосий фондлар ёки уларнинг бирор- бир қисмини (бинолар, қурилмалар, машиналар, ишлаб чиқариш ускуналари ва ҳоказо) ҳозирги пайтдаги инфляция ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш. Баҳолашнинг бу усули объектнинг ҳозирги пайтдаги қайта ишлаб чиқариш даврида қанча туришини кўрсатади. Корхона асосий фондларининг тикланиш қиймати, тафтиш ва инвентаризация пайтида, мамлакат миқёсида ва давлат чора-тадбири сифатида эса, асосий фондларни қайта баҳолаш пайтида амалга оширилади. Қолдиқ қиймати бўйича - асосий фондларнинг эскиришини инобатга олган ҳолда, бирламчи ва қайта тиклаш қийматлари ўртасидаги фарқ кўринишидаги баҳолашдир. Бошқача қилиб айтганда, бу асосий фондларнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга ҳали ўтказилмаган қисмидир. Корхоналар томонидан фойдаланилмайдиган ҳамда ҳисобдан 29 чиқариш ёки сотиб юбориш мўлжалланган асосий фондлар ҳам, кўпинча қолдиқ қиймати бўйича, мазкур хўжалик йилидаги нархларда баҳоланади. Иқтисодиётнинг глобаллашуви ҳамда ҳисоб ва ҳисоботларнинг мукаммаллашуви, жумладан, миллий ҳисоб стандартларининг жаҳон стандартлари талаблари даражасига келтирилиши туфайли, гарчи асосий воситалар, асосий фондларнинг пул кўринишидаги ифодаси сифатида аввалдан қўлланиб келган бўлсада, ҳаётимизга “асосий капитал”, “асосий воситалар” каби атамалар эндиликда кенг равишда кириб келмоқда. Ҳозириги кунда амалиётда асосий воситаларнинг корхона баланси ва ҳисоботларида акс эттирилувчи (яъни, бошланғич, белгиланган тартибда ўтказилувчи қайта баҳолашдан кейин эса тикланиш), ҳисобга олиш қиймати баланс қиймати деб аталади. Бундан асосий воситаларнинг қолдиқ қийматини асосий воситаларнинг баланс қийматидан эскириш суммасини айириб ташлаш ёрдамида топиш мумкинлиги аниқланади. Қабул қилинган баҳолаш усули ва корхона балансида акс эттирилувчи бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида, корхона Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling