Лекциялар курси тошкент-2018
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жорий таъмирлашда
Ўртача таъмирлаш техник мазмуни, мураккаблиги, бажариладиган
иш ҳажми ва даврийлигига кўра, капитал таъмирлашдан фарқ қилади ҳамда сарфланувчи маблағ, вақт ва кучни нисбатан камроқ талаб этади. Жорий таъмирлаш каби у ҳам машина ёки ускунадан фойдаланувчи корхонанинг ўзида амалга оширилиши мумкин. Жорий таъмирлашда асосан асбоб-ускуналар тозаланади, мойланади, текширилади, майда камчиликлари бартараф қилинади, яъни ускуналарнинг фойдаланишга доимий тайёрлиги таъминланади. Асосий фондларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш мажмуаси режали-олдини олувчи таъмирлаш тизимига (РООТ) бирлаштирилади ва корхона бош механиги томонидан бошқарилади. Деярли ҳар бир корхонада РООТ ўтказилишини қайд қилиш журналлари мавжуд бўлиб, уларда профилактика ва таъмирлаш тадбирларини ўтказиш тартиби ва графиги белгилаб қўйилади. Таъмирлаш ишлари туфайли корхона асосий фондларининг жорий эксплуатацияга тайёрлигини таъминлайди. Бироқ шу билан бир қаторда корхона асосий фондларини яратиш, фойдаланиш, амортизация, қайта тиклаш каби босқичларни ўз ичига олувчи такрор ишлаб чиқариш амалларини доимий равишда бажаришга интилиши лозим. Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишнинг турли хил кўрсаткичлари мавжуд бўлиб, уларни шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин: биринчи гуруҳ - умумлаштирувчи ва қиймат кўрсаткичлари бўлиб, улар асосий фондларнинг турли гуруҳларини динамика ва статистикада баҳолаш, таҳлил қилиш, заҳираларни аниқлаш ва башорат қилиш имконини яратади. Бундай кўрсаткичларга фонд қайтими, фонд сиғими, фонд рентабеллиги ва бошқаларни киритиш мумкин. иккинчи гуруҳ - хусусий ва натурал кўрсаткичлар бўлиб, кўпроқ асосий ишлаб чиқариш фондларининг фаол қисми - ишчилар, машина ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш билан боғлиқ. У маҳсулот сотишдан тушган бир йиллик тушумнинг (В) асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қийматига нисбати сифатида аниқланади: с Ф В Ф = к Маҳсулотнинг фонд сиғими - фонд қайтимига тескари қиймат бўлиб, қуйидаги формула асосида аниқланади: В Ф Ф ср с = Фонд сиғими капитал қўйилмалари (инвестициялар)ни тежаш ёки кўпайтириш билан узвий равишда боғлиқ бўлади. 33 Корхона асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхшилашнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: - смена давомида ускуналар бекор туриб қолишини қисқартириш ва уни олдини олиш; - ускуналарнинг сменалик коэффициентини ошириш; - бекор турувчи ускуналарни қисқартириш ва тугатиш; - таъмирлаш ва профилактика тадбирларини ўз вақтида ва сифатли равишда амалга ошириш; - ускуналарни эксплуатация қилувчи ходимларнинг малакасини ошириш. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling