Муҳокама учун назорат саволлари:
1. Раҳбарлик услублари ва турлари.
2. Маданиятнинг қандай турлари бор?
3. Мулоқот олиб боришда маданият.
4. Бошқарув қарорларини қабул қилиш маданияти.
5. Бошқарув усулларидан фойдаланишда раҳбарнинг услуби.
14-МАВЗУ. Ишлaб чиқaриш жaрaёни вa унинг турлaри
Режа:
14.1 Ишлаб чиқариш жараёнининг тавсифи.
14.2 Ишлаб чиқариш жараёнларининг турланиши.
14.3 Ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш тамойиллари.
14.4 Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш усуллари.
14.5 Ишлаб чиқаришнинг ташкилий турлари ва улар тавсифи.
Таянч иборалар: Менежмент, самарадорлик, инновация, мақсад, усул,
услуб, функция, режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш,
рағбатлантириш, ҳисоб ва назорат, қарор, бошқарув қарорлари, стратегик
қарорлар, тактик қарорлар, ишлаб чиқариш жараёни, меҳнат, меҳнат
предмети, меҳнат воситаси.
14.1 Ишлаб чиқариш жараёнининг тавсифи
Ишлаб чиқариш жараёни - корхонанинг мураккаб ва кўп қиррали
фаолияти асосида ташкил топган бўлиб, унинг асосий вазифаси дастлабки
хомашёсини тайёр маҳсулотга айлантиришдир. Ишлаб чиқариш жараёни
меҳнат воситаси саналган ишлаб чиқариш қуроли ва жонли меҳнат
ҳаракати йиғиндисидан иборат бўлиб, хомашёнинг тайёр маҳсулотга
айланишига хизмат қилади. Ҳар бир жараённинг асосини фуқаро меҳнати
ташкил қилади. Шахс ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат воситалари
(машиналар, мосламалар ва ҳоказолар.) ёрдамида меҳнат предметлари
шаклини ўзгартиради, ва натижада тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Ишлаб чиқариш жараёни элеменларига меҳнат предмети, меҳнат ва меҳнат
воситаси киради.
Меҳнат предмети
- маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида
кишиларнинг меҳнат воситалари ёрдамида ишлаб чиқариш жараёнида
таъсир қиладиган хомашё, материаллар ва шу кабилардир. Тўқимачилик
машинасозлиги саноатида меҳнат претмети пахта хомашёси ҳисобланади.
Меҳнат - бу кишиларнинг турли хил фаолиятларида меҳнат воситалари
ёрдамида меҳнат предметларининг шакли ва мазмунини ўзгартиришда рўй
берадиган жараёндир. Меҳнат доимий равишда такомиллаштирилиб
борилади.
89
Do'stlaringiz bilan baham: |