Лекциялар курси тошкент-2018


 Бошқарувни ташкил этиш ва самарадорлик


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

12.4 Бошқарувни ташкил этиш ва самарадорлик
Унумдорликни оширишда бошқарувни тўғри ташкил этиш муҳим
аҳамиятга эга. Ташкил этиш жараёни раҳбарият меҳнат ресурслари,
материаллар, технология, ахборот ва кишиларни қўйилган мақсадга
эришиш учун бирлаштирувчи воситадир. Бошқарувни самарали ташкил
этиш натижасида (яъни, ташкилий жараёнлар созланганлиги) ресурслардан
мақбул 
фойдаланиш, ижрочилар 
мажбуриятини 
тақсимлашда
тушунмовчилик 
натижасида 
меҳнат 
унумдорлиги 
пасайишини
камайтириш, бўлинмалар ўзаро таъсири бузилишига чек қўйишни
таъминлайди. Тўғри йўлга қўйилган ташкилий жараёнлар меҳнат
унумдорлиги ортишига имкон беради.
Унумдорлик бошқарувининг бошқарув технологияси, бошқарув
ишини лойиҳалаштириш ва бошқарув ташкилий тизими каби унсурлари
билан узвий боғлиқдир. Бошқарувнинг самарали технологияси меҳнат
унумдорлигига энг кўп таъсир кўрсатувчи омилдир. Ҳозирги пайтда
автоматлашган заводлар, робот техникаси, лойиҳалаштиришнинг
автоматлашган тизимини қўлловчи америкалик ва Япония ишлаб
чикарувчилари бозорнинг катта қисмини эгаллаб олмоқдалар, чунки
юқори сифатли маҳсулотни рақобатдошларига нисбатан арзон нархда
сотадилар.
Бошқарувнинг ташкилий таркиби раҳбарият ва барча даражада унга
бўйсунувчи ҳамда корхонанинг асосий таркибий бўлинмалари ўртасидаги
ўзаро муносабатни белгилайди. Таркиб унумдорликка маъмурий-бошқарув
сонига бўлган нисбати орқали бевосита таъсир этади. Агар корхона ўз


83
фаолиятига салбий таъсир кўрсатмай бошқарувчилар сонини қисқартирса,
унумдорлик юқори бўлади. Ташкилот таркиби унча яққол намоён
бўлмайдиган йўл билан ҳам унумдорликка таъсир қилади. Масалан,
мутахассис ва олимлар юқоридан қатъий берилган буйруққа салбий
муносабатда бўладилар. Бунда улар ўз меҳнати натижасидан
қониқмайдилар ва улар меҳнати унча унумли бўлмайди. Ижодий
ёндашувни талаб этувчи таркибга эга ташкилотлар рақобат курашида
кенгроқ имкониятларга эга бўладилар. Жаҳон бозорига ўз вақтида масалан,
замонавий компьютер билан иш олиб бориш бу даромадларни кескин
кўпайтириш ва унумдорликни ошириш демакдир. Кичик корхона баъзан
йирик корхонага нисбатан самаралироқ бўлади. Корхона самарали ишлаши
учун бирор вазифани бажариш бирор аниқ киши ёки бўлинмага
топширилиши ва унга мос ваколатлар берилиши лозимлиги тажрибадан
маълум. Унумдорликни жавоб берувчи бирор шахс ёки гуруҳга берилган
ваколат доирасига маблағларни сарф қилиш ҳуқуқи ҳам кириши керак.
Бошқаришда раҳбар инсоннинг ҳамма қирраларини ўрганиши лозим.
Бошқарувнинг ижтимий-психологик усуллари ишлаб чиқаришда
мавжуд ижтимоий механизмни (ўзаро муносабатлар, ижтимоий эҳтиёжлар)
қўллашга асосланади. Бошқарувнинг ижтимоий усуллари ижтимоий
тартибга солиш воситасида амалга оширилади.
Ижтимоий тартибга солиш усуллари турли гуруҳлар ва шахслар
мақсади ва манфаатларини аниқлаш ва ростлаш йўли билан ижтимоий
муносабатларни тартибга солиш ва уйғунлаштириш мақсадида
қўлланилади.
Улар жумласига ижтимоий ташкилотлар Низомлари, шартномалар,
ўзаро мажбуриятлар, ишчиларни танлаш, тақсимлаш ва ижтимоий
эҳтиёжларни қондириш тизими киради. Ижтимоий тартибга солиш
усуллари 
инсон 
омили 
фаоллигини 
ошириш, бошқарувни
демократлаштириш мақсадида қўлланилади.
Бошқарувнинг психологик усуллари жамоада мақбул психологик
ҳолат ташкил этиш йўли билан кишилар ўртасидаги муносабатларни
тартибга солишга қаратилгандир. Психологик усулларга кичик гуруҳ ва
жамоаларни ташкил этиш, меҳнатни рағбатлантириш, малакали кадрлар
танлаш ва уларни ўқитиш ва ҳ.к.лар киради.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling