Лекциялар курси тошкент-2018


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Узлуксизлик тамойили ишлаб чиқаришда барча танаффусларни
имкони борича минимал даражагача камайтиришни назарда тутади.
Бир маромдалик (ритм) тамойили тенг вақт оралиғида бир хил
ҳажмдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни назарда тутади. Оқим ритми деб,
оқим йўлларида маҳсулотнинг бирин-кетин тайёр бўлиш давридаги бир-
бирлари орасидаги вақт оралиғига (интервалга) айтилади. Бу интервал
маҳсулот ишлаб чиқариш топшириғини бажариш учун сарфланган иш
вақтини (смена, сутка) маҳсулот ҳажмига тақсимлаш йўли билан
аниқланади:
Мх
Св
Пр
=
Бу ерда, П
р
- оқим ритми; С
в
- сарфланган иш вақти (соат, минут); М
х
- маҳсулот ҳажми (т., дона, м.квадрат).
Мисол. Тўқимачилик машинасозлиги корхонасида бир сумкада 400
шартли дона деталь тайёрланган бўлса, оқим ритми П
р
қуйидагига тенг:


92
6
,
3
400
60
24
=
=
х
Пр
минут бир дона детални ишлаб чиқариш
учун сарф бўлган вақт.
14.4 Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш усуллари
Саноатда ишлаб чиқариш жараёнининг ташкил этиш қуйидаги
усулларда амалга оширилади: якка, оқимли, партияли. Ушбу усуллар
бир-бирларидан иш жойининг ихтисослаштирилганлик даражаси, вақт
бўйича операциялар қўшилиши турлари, ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз
даражаси, цех ва бўлимлар шаклланиши тамойиллари бўйича фарқланади.
Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг якка усули жуда мураккаб
техникани ишлаб чиқаришда, шунингдек тажриба ишлаб чиқаришда, тикув
саноатида эса алоҳида буюмни тикишда қўлланилади. Ҳар бир буюм бир-
биридан фасони, кўриниши, ўлчами, мавсумбоплиги, аҳолининг турли
гуруҳларга мослиги, тикишда ишлатиладигин газламаси билан фарқланиб,
ўзининг технологик ва конструктив хусусиятларига эга. Ишлаб
чиқаришнинг бу турига ательелар ва якка тартибда буюртма билан кийим
тикувчи устахоналар мисол бўла олади.
Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг партияли усули маҳсулотни
серияли ишлаб чиқаришни назарда тутади. Иш жараёнида махсус ва
универсал асбоб-ускуналардан фойдаланилади. Ушбу асбоб-ускуналар
чизиқли ва гуруҳлар бўйича жойлаштирилган бўлади. Ишлаб чиқаришни
ташкил этишнинг ушбу усули серияли ва кичик серияли ишлаб
чиқаришларда кенг тарқалган. Масалан, машинасозлик корхоналарида
деталларни тайёрлаш жараёнида ушбу усул қўлланилади.
Ишлаб чиқариш ва меҳнатни илмий ташкил этишнинг комплекс
тузилишида оқимли ишлаб чиқариш муҳим ўрин эгаллайди. У ўзида
ишлаб чиқариш жараёнининг шундай тузилмасини мужассам этадики,
унда хомашё ва материаллар тайёр маҳсулотга айланишида белгиланган
услубда узлуксиз, технологик кетма-кетликда ва барча операцияларга бир
вақтда қайта ишланади. Оқимни ишлаб чиқаришда технологик жараён бир
хил тактда операцияларга бўлинади. Операциялар тактларини тўғрилаш
жараёнининг пропорционал бўлишлиги учун ҳамда операциялар оралиғида
заҳираларни камайтириш ёки умуман бўлмаслигини таъминлаш учун зарур
бўлади.
Оқимли ишлаб чиқаришнинг олий шакли - автоматик оқим бўлиб,
бунда бир бутун мажмуада технологик асбоб-ускуналар, транспорт
ускуналари, марказий автоматик назорат тизими ҳамда меҳнат
предметларига қайта ишлов бериш ва улар ҳаракати жараёнларини
бошқариш бирлаштирилади.


93

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling