Лекциялар курси тошкент-2018
Режалаштириш технологияси
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 16.2 Бизнес-режа асосий бўлимлари
16.1 Режалаштириш технологияси
Режалаштириш технологиясига қуйидагилар киради: - корхонанинг асосий вазифаларини аниқлаш ва асослаш; - конкрет иш жойлари ва иш ҳажмлари бўйича топшириқларни белгилаш; - қилинадиган харажатлар ва натижаларни режалаштириш даври бўйича ҳисоб-китоб қилиш. Корхона фаолиятини режалаштириш учун қуйидаги ахборотлар талаб этилади: - тўқимачилик машинасозлиги корхонасининг ишлаб чиқариш қуввати мавжудлиги ва таркиби; - ходимлар сони, уларнинг малакавий таркиби; - ўрнатилган асбоб-ускуналар маркаси, қуввати; - фойдали иш вақти; - детал номи ва сони; - технологик жараён босқичлари; - мавжуд айланма маблағ ва унга бўлган талаб; - янги илмий-техник ишланмаларнинг мавжудлиги ва таркиби. Тўқимачилик машинасозлиги корхонаси фаолиятини режалаштириш унинг алоҳида қисмларининг режа лойиҳаларини тайёрлашдан бошланади, хусусан: - детал ишлаб чиқариш ва сотиш режасини; - моддий-техника таъминоти режасини; - маркетинг режасини; - ходимлар ва иш ҳақи режасини; - янги техникалар капитал қўйилмалар бўйича истиқболий режани; - молиявий режани. 96 16.2 Бизнес-режа асосий бўлимлари Бизнес-режа мукаммал ёки оддийлигидан, катта ёки кичиклигидан қатъий назар бизнеснинг моҳиятини акс эттирадиган зарур бўлимларни ўз ичига олади. Бизнес-режанинг асосий бўлимлари қуйидагилардир. 1. Кириш ёки қисқача маълумотлар. Бу бўлимда корхона номи, манзилгоҳи, мулк шакли, фолият турлари, мақсади ва мўлжали, керакли маблағга бўлган эҳтиёжининг қисқача баёни, режалаштирилган фойда ва лойиҳа рентабеллиги ҳамда банк реквизитлари кўрсатилади. 2. Маҳсулот тавсифи - бу бўлимда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг техник-технологик, иқтисодий хусусиятлари кўрсатилиб, унинг инсоннинг қайси эҳтиёжларини қондириши белгилаб беради. 3. Рақобат – ушбу бўлимда ишлаб чиқариладиган маҳсулот истеъмол бозоридаги рақобат муҳити баҳоланади. 4. Ишлаб чиқариш режаси – бу бўлимда ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми, ассортименти, ишлаб чиқариш вақти, харажатлар қўлланиладиган технология нуқтаи назаридан ишлаб чиқилади. 5. Маркетинг режаси – бу режада ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сотилиши билан боғлиқ масалалар (истеъмолчининг хатти-ҳаракати ва бозорни тадқиқ этиш, маҳсулот ҳаракати ва унинг сотилиш схемаси, тақсимот каналлари, нарх сиёсати) атрофлича ўрганилади. 6. Ташкилий режа – ушбу бўлимда корхонани бошқарув схемаси берилиб, иш ҳақи фонди ҳисобланади. 7. Юридик режа – мустақил бўлим бўлиб, икки вазиятда тузилади: - агар фирма йирик бўлиб, у узоқ муддатга мўлжалланган ишни режалаштираётган бўлса; - агар ишбилармон “янги” иш бошлаётган бўлса. 8. Молия режаси – ушбу бўлимда корхонанинг даромади ва харажатлари сарҳисоб қилинади, олинадиган фойда миқдори аниқланиб, унинг тақсимоти келтирилади. Меҳнатни ташкил этиш жараёни маълум бир вақт ичида, маълум бир фазода амалга оширилади. Ўша фазонинг жараёни керакли асбоб-ускуна ва машиналар билан таъминланган, маълум бир меҳнат операцияларининг бир ёки бир гуруҳ ишчилар томонидан бажарилишига мўлжалланган иш ҳисоби ҳисобланади. Иш жойи ишлаб чиқариш жараёнининг биринчи босқичи ва унинг техник-ташкилий асоси ҳисобланади. Иш жойида ишлаб чиқаришнинг асосий учта элементнинг бирлашув жараёнида меҳнат амалга оширилади. Иш жойида меҳнат предметлари ва меҳнат ресурслари ўзаро таъсири натижасида меҳнат фаолияти вужуга келади. Тўқимачилик машинасозлиги корхоналарида ҳар бир иш жойи ўзидан олдинги ва кейинги иш жойлари билан бевосита технологик 97 боғлиқдир. Шунинг учун ҳам тўқимачилик машинасозлиги корхоналарида иш жойини ташкил этишда ўзаро боғланиш омилларига эътибор бериш шартдир. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling