Лекциялар курси тошкент-2018


 Корхона ишлаб чиқариш дастурини ҳисоблаш


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

18.1 Корхона ишлаб чиқариш дастурини ҳисоблаш
Ишлаб чиқариш дастури – тўқимачилик машинасозлиги корхонаси
бизнес-режасининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ушбу бўлимда
ишлаб чиқариладиган маҳсулот номенклатураси, ассортименти, ҳажми,
ишлаб чиқариш муддати ва сифат тавсифлари кўрсатилади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш режаси бизнес-режанинг фойда,
рентабеллик, таннарх, молия режалари ва давлат бюджети билан
чамбарчас боғлиқ. Ишлаб чиқариладиган ва уни сотиш ҳажми фойдадан
олинадиган ажратмага ва солиқ миқдорига таъсир қилади, чунки бу
кўрсаткичлар давлат бюджетининг асосий манбаи бўлиб хизмат қилади.
Ишлаб чиқариш ҳажми натурал ва қиймат кўрсаткичлари билан
ифодаланади.
Ишлаб чиқариш корхоналарининг иш фаолияти натижалари асосида
яратиладиган маҳсулотлар таркиби жиҳатидан қуйидаги турларга
ажратилади: товар, ялпи, соф ва сотилган маҳсулотлар.
18.2 Ишлаб чиқариш қувватини ошириш омиллари
Ишлаб чиқариш қувватини оширишнинг қуйидаги омиллари
мавжуд:
1) Материал-техник омилларга қуйидагилар киради: меҳнат
қуроллари, ускуналарнинг таркиби ва техник даражаси, меҳнат
предметлари ва сифати, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва
автоматлаштириш даражаси ва бошқаларни яхшилаш;
2) Ташкилий омилларга - ишлаб чиқаришни йириклаштириш ва
ихтисослаштириш даражаси; унинг тўхтовсизлиги, маромлилик ҳолатини


99
таъминлаш; ишлаб чиқаришни бошқаришни такомиллаштириш; иш
жойини тўғри ташкиллаштириш; иш шароитини яхшилаш;
3) Иқтисодий омилларга - ишлаб чиқариш самарадорлигини
оширишда ҳар бир ишчининг, жамоанинг моддий қизиқишини ошириш;
меҳнат унумдорлигининг ошишини таъминловчи молия, режа ва бошқа
иқтисодий стимулларни яратиш;
4) Социал омилларга - кадрлар маданий-техник ва сиёсий
даражасини, улар малакасини ошириш ва шу кабилар.
Ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва ишлаб чиқаришни
ривожлантириш базаси бўлиб фан-техника тараққиёти хизмат қилади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling