Лекциялар курси тошкент-2018


Муҳокама учун назорат саволлари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Муҳокама учун назорат саволлари:
1. Ишлаб чиқариш қуввати деб нимага айтилади?
2. Пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқариш қуввати қайси асбоб-
ускуна иш унуми асосида ҳисобланади?
3. Ишлаб чиқариш қувватини ошириш омилларига нималар киради?
4. Ишлаб чиқариш дастурининг мазмуни нимадан иборат?
5. Маҳсулот номенклатураси деб нимага айтилади?
19-МАВЗУ. Тўқимачилик кoрxoнaлари маҳсулот ишлаб чиқариш
режаси
Режа:
19.1 Инструментал хўжалик ишини ташкил этиш.
19.2 Таъмирлаш (созлаш) хўжалиги ишини ташкил этиш ва
режалаштириш.
Таянч иборалар: Режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш,
рағбатлантириш, ҳисоб ва назорат, ишлаб чиқариш жараёни, меҳнат,
меҳнат предмети, меҳнат воситаси, бизнес-режа, режалаштириш, хомашё,
ишлаб чиқариш қуввати, ишлаб чиқариш дастури, инструментал хўжалик.
19.1 Инструментал хўжалик ишини ташкил этиш
Тўқимачилик машинасозлиги корхоналари инструментал хўжалиги
ўз ичига қуйидагиларни олади: инструментал цех, марказий инструментлар
омбори, цех инструмент-тарқатиш омборлари, чархлаш бўлими ва
цехлардаги таъмирлаш-тиклаш участкалари.
Инструментларни олиб келтириш, тайёрлаш, тиклаш ва чархлаш
билан боғлиқ харажатлар ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархининг
10%ини ташкил этиб, асбоб-ускуна қийматининг 1/3 қисмини ташкил
этади.


100
Инструментал хўжаликнинг асосий вазифаларига қуйидагилар
киради:
- иш бир маромдалигини таъминлайдиган заводни инструментлар
билан таъминлаш;
- янги маҳсулот тури ва технологик жараёнларни ишлаб чиқаришни
ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш;
- дастгоҳларнинг доимий ишчи ҳолатини таъминлашни ташкил
этиш;
- иш жойларига инструментлар билан оқилона хизмат қилиш;
- қабул қилинган меъёрлар доирасида ишлаб чиқариш цехларида
инструментлар сарфини таъминлаш ва уни ҳисобга олиш.
Инструментлар хўжалиги ишини самарали ташкил этиш, шунингдек
унинг иш фаолиятини режалаштириш биринчи навбатда инструментларни
туркумлаш ва индекслашни талаб этади. Ушбу жараён машинасозлик
корхоналарида қуйидаги бир нечта характерли белгиларга қараб
ажратилади: бажариладиган технолигик жараён ёки ишлов бериш турига
қараб (қуйиш, станок, йиғув ва ҳ.к.); инструмент қўлланиладиган дастгоҳ
турига қараб (токар, фрезер ва ҳ.к.), қўлланиш хусусиятига қараб (нормал,
нормалаштирилган, махсус); қай мақсадга йўналтирилганлигига қараб
(ўлчов ёрдамчи, чилангар-монтаж ва ишлов берувчи).
Ишлов берувчи инструмент синфи яна синфлар ичидагиларга
бўлинади. Улар бир синф ичидаги гуруҳга, гуруҳлар гуруҳчаларга,
гуруҳчалар – секцияларга ажратилади.
Машинасозликда индекслашнинг уч тури фарқланади: цифрли
(тартиб рақамли, серияли-тартибли, ўнли), ҳарфли ва аралаш.
Машинасозликда инструментларнинг ўнли тизимдаги туркумланиши
ва цифрли тизими бешта босқичлидир: гуруҳ, гуруҳча, тур, турланиш ва
тип.
Инструметларга эҳтиёж миқдорини аниқлаш учун: инструмент
номи, ҳар бир ҳолда унинг сарфи миқдори ва заҳираси миқдори
аниқланиши лозим бўлади.
Универсал инструмент номенклатураси иш жойини лойиҳа
инструмент билан таъминлаш харитасига биноан ўрнатилади. Масалан,
токар дастгоҳи учун кесувчи инструментнинг барча турлари, тешувчи,
разверток, ўлчам олгич, плашек ва ҳоказолар; фрезер дастгоҳи учун –
дискли ва фасонли, цилиндрли ва каноник, бурчакли, конус ва цилиндрли
кўринишидаги думли ва ҳоказо фрезлар.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling