Лекциялар курси тошкент-2018


Муҳокама учун назорат саволлари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Муҳокама учун назорат саволлари:
1. Тўқимачилик машинасозлиги корхоналари инструментал хўжалиги ўз
ичига нималарни олади?
2. Инструментал хўжаликнинг асосий вазифаларига нималар киради?
3. Машинасозликда индекслашнинг нечта тури мавжуд?
4. Инструмент сарфи нечта усулда ҳисобланади?
5. Таъмирлашнинг нечта тури мавжуд?
6. Созлашлараро цикл деб нимага айтилади?
7. Энергетика хўжалиги иши қандай ташкил этилади?
8. Ишлаб чиқаришни моддий-техника таъминоти қандай ташкил этилади?
21-22-МАВЗУ. Ташкилий режа ва менежмент
Режа:
21.1 Меҳнат ресурсларининг миқдор тавсифлари.
21.2 Меҳнат унумдорлиги ва уни ошириш омиллари.
22.1 Тариф тизими элементлари.
22.2 Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари.
22.3 Тўқимачилик машинасозлиги корхоналарида иш ҳақи фондини
режалаштириш.
Таянч иборалар: Инструментал хўжалик, технология, энергетика, жорий
таъмирлаш, ўрта таъмирлаш, капитал таъмирлаш, меҳнат ресурслари,
меҳнат унумдорлиги, тариф тизими, меҳнатга ҳақ тўлаш, иш ҳақи фонди.


110
21.1 Меҳнат ресурсларининг миқдор тавсифлари
Кадрлар ёки корхонанинг меҳнат ресурслари – корхона рўйхатида
турувчи ва фаолият кўрсатувчи турли касб гуруҳларига кирувчи
ишловчилар мажмуасидир. Корхона рўйхатида иш қабул қилинган барча
ишловчилар киритилади. Меҳнат ресурслари ишлаб чиқаришнинг моддий
буюм элементларини ҳаракатга келтиради, маҳсулот яратади, фойда
кўринишида қўшимча маҳсулот ва қиймат ҳосил қилади.
Саноат корхоналари тўғридан-тўғри моддий неъматлар яратиш
жараёнидан иштирок этувчи меҳнат ресурслари билан биргаликда асосий
ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатувчи ва бошқа вазифаларни бажарувчи
меҳнат ресурсларига ҳам эгадир. Тўқимачилик машинасозлиги саноати
ходимлари қуйидаги икки йирик гуруҳга ажратилади:
- саноат ишлаб чиқариш персонали;
- носаноат ишлаб чиқариш персонали.
Саноат ишлаб чиқариш персонали таркибига маҳсулот ишлаб
чиқариш жараёнида иштирок этадиган барча шахслар киритилади.
Асосий фаолиятдан ташқари фаолият билан шуғулланувчилар
носаноат ишлаб чиқариш персонали таркибига киритилади.
Саноат ишлаб чиқариш персонали ўз навбатида қуйидаги
тоифаларга ажратилади: ишчилар, ўқувчилар, муҳандис-техник ходимлар
ва хизматчилар; кичик хизмат кўрсатувчи персонал; қўриқлаш ва ёнғиндан
муҳофаза қилиш ходимлари.
Ишчиларга бевосита моддий қийматларни яратувчилар, асосий
воситаларни 
таъмирловчилар, юк 
ташувчилар, моддий 
хизмат
кўрсатувчилар киради. Ўз навбатида ишчилар ҳам асосий ва ёрдамчи
ишчиларга бўлинади. Шунингдек, бажарадиган ишининг тавсифига қараб
ишчилар қуйидаги тўртта асосий гуруҳга бўлинади:
- маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнида меҳнат қуроллари
ёрдамида тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар;
- меҳнат предметлари ва тайёр маҳсулотларни ташиш, сақлаш билан
шуғулланувчилар;
Биринчи гуруҳга кирувчилар асосий ишчилар, қолганлари эса
ёрдамчи ишчилар саналади.
Ўқувчиларга корхонада шогирдга тушган бригада усулида
ўқидиганлар киради. Раҳбарлар, муҳандис–техник ходимлар хизматчилар
гуруҳига киритилади.
Раҳбарлар жумласига тўқимачилик машинасозлиги корхонасидаги
барча мансаб ловозимларини эгаллаб турган ходимлар ва уларнинг
ўринбосарлари киритилади, хусусан: жамият раиси, бўлим бошлиқлари,
бош мутахассислар (бош ҳисобчи, бош муҳандис, бош механик, бош
технолог, бош иқтисодчи ва бошқалар).


111
Мутахассислар 
жумласига 
техник-муҳандислик, иқтисодиёт,
бухгалтерия, ҳуқуқий ва бошқа йўналишлар бўйича фаолият юритувчи
ходимлар киритилади.
Жамоанинг 
ишлаб 
чиқариш 
ва 
маиший 
заруриятларини
қониқтиришда фаолият юритувчилар кичик ишлаб чиқариш персонали
ҳисобланади.
Тўқимачилик машинасозлиги корхонаси саноат ишлаб чиқариш
персонали таркибига асосий ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи ва
ёрдамчи бўлимлар (цехлар) ишчилари, ташқи пахта тайёрлаш
масканларидан пахтани қабул қилиб олиш ва уни заводга етказиб бериш
билан шуғулланувчи ишчилар, шунингдек корхоналарни бошқариш ва
унинг ишлаб чиқаришига хизмат кўрсатиш ходимлари киради.
Тўқимачилик машинасозлиги корхонаси носаноат персонали
таркибига тайёрлов тизими ишловчилари уй-жой коммунал хўжалиги,
болалар боғчаси ва шу каби бошқа хўжаликлар ходимлари киритилади.
Корхонанинг кадрлар таркиби ва унинг ўзгариши миқдор, сифат
тавсифига эга бўлади ва қуйидаги нисбий кўрсаткичлар орқали
ифодаланади:
- корхонада муайян давр ичидаги ходимларнинг ўртача рўйхат сони;
- маълум давр ичида корхона ходимлари сонининг ўсиш суръати;
- корхона ишчиларининг ўртача разряди;
- корхонада ишловчиларнинг умумий сонига нисбатан олий ва ўрта
маълумотга эга бўлганларнинг солиштирма миқдори;
- иш стажи;
- кадрлар қўнимсизлиги ва бошқалар.
Меҳнат ресурсларининг миқдор тавсифлари биринчи навбатда
ишловчиларнинг рўйхат сони, ўртача рўйхат сони ва ишга қатнашиши
сони каби кўрсаткичлар билан ўлчанади.
Корхона ишчиларининг рўйхат сони белгиланган кундаги, ишга
олинган ва бўшатилганлигини ҳисобга олган ҳолдаги рўйхат сонини
англатади.
Ишга қатнашиш сони эса умумий рўйхатдаги ишловчиларнинг ишга
келишлари сонини билдиради.
Ўртача рўйхат сонини аниқлаш учун ойнинг ҳар бир тақвим куни
(шу жумладан, байрам ва дам олиш кунлари ҳам ҳисобга олинади) учун
ишловчиларнинг рўйхат сони жамланиб, бир ойдаги тақвим кунлар сонига
тақсимланади. Чорак (йил) учун ходимларнинг ўртача рўйхати сонини
топишда чорак (йил) ойларида ишлаган ишчиларнинг рўйхати сони
жамланиб, ҳосил қилинган йиғинди 3га (12га) тақсимланади.
Ишловчиларнинг сонидан ташқари тўқимачилик машинасозлиги
корхонаси ходимларининг миқдор тавсифлари меҳнат ресурслари
фондлари орқали (киши-кун ёки киши-соатларда) берилиши мумкин


112
бўлиб, бу кўрсаткич ўртача рўйхат сони (
СП
Ч
)ни иш даврининг ўртача
давомийлиги (кун ёки соатларда) (
РВ
Т
)га кўпайтириш орқали топилади:
РВ
СП
РТ
Т
Ч
Ф
×
=

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling