Лекциялар курси тошкент-2018
Муҳокама учун назорат саволлари
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 20-МАВЗУ. Асосий технологик асбоб-ускуналар иш фаолиятини режалаштириш Режа
- Таянч иборалар
- 20.1 Таъмирлаш (созлаш) хўжалиги ишини ташкил этиш ва режалаштириш
Муҳокама учун назорат саволлари:
1. Тўқимачилик машинасозлиги корхоналари инструментал хўжалиги ўз ичига нималарни олади? 2. Инструментал хўжаликнинг асосий вазифаларига нималар киради? 3. Машинасозликда индекслашнинг нечта тури мавжуд? 4. Инструмент сарфи нечта усулда ҳисобланади? 5. Таъмирлашнинг нечта тури мавжуд? 6. Созлашлараро цикл деб нимага айтилади? 7. Энергетика хўжалиги иши қандай ташкил этилади? 8. Ишлаб чиқаришни моддий-техника таъминоти қандай ташкил этилади? 20-МАВЗУ. Асосий технологик асбоб-ускуналар иш фаолиятини режалаштириш Режа: 20.1 Таъмирлаш (созлаш) хўжалиги ишини ташкил этиш ва режалаштириш. 20.2 Энергетика хўжалиги ишини ташкил этиш ва режалаштириш. 20.3 Ишлаб чиқаришни моддий-техника таъминоти. Таянч иборалар: Режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш, рағбатлантириш, ҳисоб ва назорат, ишлаб чиқариш жараёни, меҳнат, меҳнат предмети, меҳнат воситаси, бизнес-режа, режалаштириш, хомашё, ишлаб чиқариш қуввати, ишлаб чиқариш дастури, инструментал хўжалик, технология, энергетика, жорий таъмирлаш, ўрта таъмирлаш, капитал таъмирлаш. 105 20.1 Таъмирлаш (созлаш) хўжалиги ишини ташкил этиш ва режалаштириш Машинасозлик корхоналари ривожланиб бориши натижасида асосий фондлар ишлаб чиқаришда узоқ муддат иштирок этиши жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскиришнинг асосий сабабларидан биридир. Меҳнат қуролларини ўз вақтида созлаш натижасида уларнинг ишлаш муддатлари узайтирилиб, техник-иқтисодий кўрсаткичлари янада самарали бўлишига имконият яратилади. Бу омиллар таъмирлаш хўжаликларига сарфланадиган харажатларни камайтириб, улардан унумлироқ фойдаланишга олиб келади. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг техникавий ҳолатини сифатли ҳолда сақлаб туриш, муддатидан олдин яроқсиз ҳолга келишининг олдини олиш учун тўқимачилик машинасозлиги корхоналарида созлаш хўжаликлари ташкил этилади. Уларнинг ҳажми, таркиби, тузилиши, ходимлар сони корхона ишлаб чиқариш қувватига боғлиқдир. Таъмирлаш хизмати олдига қўйилган вазифаларни бажаришга дастгоҳларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг намунавий тизими (ТХКТ) ёрдам беради. ТХКТ тизими ўз ичига қуйидагиларни олади: иш ўринларидаги жиҳозларни кўздан кечиришни ўз ичига оладиган техник (таъмирлараро) хизмат, жорий, ўртача ва капитал таъмирлаш; режадан ташқари таъмирлаш. Бу таъмирлаш тизими дастгоҳларга хизмат қилиш, улардан унумли фойдаланиш, таъмирлараро даври ва шаклини аниқлаш, турли дастгоҳларни созлаш учун сарф бўладиган меҳнат, материаллар меъёрини ишлаб чиқади. ТХКТ тизимини бош механик бўлими (БМБ) амалга оширади. Унинг тасарруфида таъмирлаш-механика цехи (ТМЦ) ва цехлар механика хизматлари мавжуд. ТМЦ қоидага кўра ўрта ва капитал таъмирлаш ишларини бажаради. Цехлар таъмирлаш ходимлари эса техник хизмат ва кундалик (жорий) таъмирлаш ишларини амалга оширади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling